Latest news

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  4 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  5 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

ОЧЛ. 9 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Таавон"ни мағлубиятга учратди News

ОЧЛ. 9 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Таавон"ни мағлубиятга учратди

Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Таавон" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" - "Ал Таавон" 5:4

Ҳакамлар: Ма Нинг, Ши Шианг, Као Йи (Хитой), Янсен Фу (Сингапур). 

Назоратчи: Муҳаммад Жума (БАА). 

Комиссар: Минду Доржи (Бутан).

Голлар: 0:1 - 14 Язид, 1:1 - 24 Файзуллаев, 2:1 - 31 Турғунбоев, 3:1 - 33 Собирхўжаев, 3:2 - 51 Алнабит, 3:3 - 60 Алнабит, 4:3 - 78 Мираҳмадов, 4:4 - 83 Аламри, 5:4 - 86 Эргашбоев.

"Пахтакор" - 35.Қувватов, 3.Алижонов, 88.Азмиддинов, 21.Хаджиев, 34.Сайфиев, 6.Алибоев, 27.Собирхўжаев, 42.Файзуллаев (28.Холматов, 69), 8. Турғунбоев (29.Ёқубов, 90), 18.Эркинов (36.Эргашбоев, 79), 77.Мираҳмадов.

Захира: 33.Суюнов, 11.Рашидов, 14.Шаркич. 16.Розиев,  32.Асқаров, 46.Жабборов, 63.Ўринбоев.

"Ал Таавон" - Албакр, Кана, Тариқ Муҳаммад (Фаҳад Рашиди, 54), Сумайҳан Алнабит, Муатаз Албагави, Кристиан Луиндама, Ҳассан Ҳавсави (Алояйри, 68), Мустафо Абделла, Ҳассан Аламри (Файсал Мутаири, 84), Райан Ал Муса, Наваф Алсубҳи.

Захира: Зулайфи, Наваф Суфён, Райан Жаҳоний, Ракан Тулайҳи, Ҳолид Мунташири, Басил Меҳавес.

Огоҳлантиришлар: Файзуллаев (16), Хаджиев (27), Азмиддинов (82), Фаррух Сайфиев (82), Мираҳмадов (85) - Аламри (36), Ал Сабҳи (72).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Пахтакор" гуруҳдаги сўнгги баҳсни ғалаба билан якунлади, аммо бу натижа ҳам уларга гуруҳ босқичидан чиқишга ёрдам беролмайди.

90+2. Ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Ёқубов ўйинга қўшилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Булар стол теннис ўйнашяптими нима бало? Бир униси уради, бир буниси

86. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эргашбоев Холматовнинг бурчакдан оширган тўпини бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

85. Мираҳмадов рақибини йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

83. Аламри аламли гол урди - 4:4.

82. Фаррух Сайфиев огоҳлантирилди. Пенальти белгиланди.

79. "Пахтакор"да ўзгариш: Эркинов ўрнига Эргашбоев майдонга тушди.

78. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов Холматовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Айтдим-а, "Сити" - "Реал"ни такрор намойиш этиб беришяпти.

75. Рақиб футболчисининг зарбаси рекашет кўриниш олиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

72. Майдон марказида катта тезликда кетаётган Турғунбоевни "чопишди".

70. "Таавон" футболчиси чап қанотдан кучли зарба йўллаганди, ноаниқ.

69. "Пахтакор"да ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Холматов майдонга тушди.

66. Турғунбоев қулай имкониятга эга чиққанди, ҳимоячи сўнгги лаҳзаларда зарба йўлини тўсишга улгурди.

65. Набит сал қолса, "шерлар"нинг "тишини тўкиб қўярди".

63. "Пахтакор" кетма-кет иккита вазиятни кўкка совурди.

60. Ана куйди! "Таавон" ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узатилган тўпни Сумайҳан Набит дарвозага йўллади. "Сити" - "Реал" ўйинини такрорлашмоқчими булар.

58. Саудияликлар ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Рақиб футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, акс ҳолда комментлар гурилларди.

57. Турғунбоевнинг узатмасига зарба бериш учун камида жирафа бўлиш керак.

56. "Пахтакор" зўр комбинация ташкил этди, якуний узатма манзилга етиб бормади, бурчак тўпи.

54. "Таавон"да ўзгариш: Тариқ Муҳаммад ўрнига Фаҳад Рашиди майдонга тушди.

53. Турғунбоевнинг финти ўз бошига бало бўлди, ҳужум бартараф этилди.

51. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Таавон" ҳисобни қисқартирди. Сумайҳан Алнабит Қувватов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда уни ожиз қолдирди.

49. Турғунбоев "газ"ни қўшиб, биттасидан қочди, иккинчисдан қочди, учинчисига келганда спедометри ожизлик қилди.

47. Мираҳмадов ҳужумда ўйин қоидасини бузди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" олдинда бормоқда. Бир кўз юмиб, очгунча икки голни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай ўйин кутиб қоламиз.

45+1. Майдон марказида Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Узатма кетадиган жойига кетди. Эркин зарба.

43. Алибоев жарима майдони яқинида рақиб либосини тортиб қолди. Эҳтиёт бўлиш керак, йигитлар.

42. "Таавон" хавфли ҳужум ташкиллаштирганди, "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.

40. "Таавон"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

37. "Пахтакор" ўнг бурчакдан жарима зарбаси тепиш имокниятига эга бўлганди, стандартдан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олинди. бироқ бу вазият кўкка совурилди.

35. Хавфли вазият! Эркиновнинг қанотдан узатмасига Файзуллаев зарба берди, Албакрдан сейв!

33. Эҳҳэҳэҳэ! ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Собирхўжаев чап оёқда бўш дарвозани нишонга олди.

31. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Мираҳмадов дарвозага зарба йўллаганда дарвозабон ва ҳимоячига тегиб, устундан қайтган тўпни Азиз бўш қолган дарвозага киритди!

28. "Таавон" бурчак зарбасини амалга оширди, иккала уриниш ҳам бенаф чиқди.2

27. Ходжаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

27. "Шерлар" бурчак зарбасини амалга оширди, вазиятни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

22. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди!!! Марказдан Мираҳмадов бошлаган ҳужумни Эркинов давом эттирди, Файзуллаев эса ўнг оёқда ўткир бурчакни нишонга олиб, тарози паллаларини жойига қайтарди.

21. Тавамба майдон марказида тиббий ёрдамга муҳтож.

20. "Пахтакор" ҳимоясида бироз палапартишлик юзага келди.

18. Алижонов қанотга тўпни узатишда хатога йўл қўйди, оқибатда хужум тўхтаб қолди.

14. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чап қанотдан оширилган тўпни Язид Бакир тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Чиройли гол, афсуски, "Пахтакор" дарвозасига.

13. Жарима зарбасидан оширилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

12. Сайфиев жарима майдони яқинида ўйин қоидасини бузди. Рақибларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

11. Аламри майдон марказида тўхтатиб қолинди.

Паслар бўйича кўрсаткич: 45-41

8. Алижоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.

7. Аламри тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, эркин зарба.

6. "Пахтакор" ҳимоячилари оддий вазиятда пас беришда хатоликка йўл қўйди, натижада тўп рақибларга насиб этди.

3. Мираҳмадовнинг зарба беришига рақиблар йўл қўймади.

2. Дастлабки дақиқаларда "Таавон" тўпни назорат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ҳар эҳтимолга қарши юраги бўш томошабинларга қон босимини меъёрида ушлаб турадиган таблеткаларни ёнига олиб қўйишини сўраб қолардик.

Айни дамда гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган:

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Гарчи биз учун унчалик муҳим бўлмаса-да, "Пахтакор" жамоасидан сўнгги учрашувда мухлислари ҳурмати учун ғалаба кутиб қоламиз ҳамда биргаликда учрашувни томоша қиламиз. Телевизорингизда эҳтимол ЕЧЛ ярим финалини томоша қилаёгандирсиз, шу боис "шерлар"нинг ўйинини матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика