Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  10 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

ОЧЛ олдидан. "Насаф" учинчи марта ўзида Эрон клубини қабул қилади News

ОЧЛ олдидан. "Насаф" учинчи марта ўзида Эрон клубини қабул қилади

Бир неча кунлик танаффусдан сўнг бугун Осиё чемпионлар лигаси 5-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун Қаршида "Насаф"ни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Негаки жамоа ўз майдонида Эроннинг энг номдор клубларидан бири "Персеполис"ни қабул қилади. Эсингизда бўлса, Теҳронда кечган ўйинда "Насаф" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун қаршиликлар ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўришади.

ОЧЛ. "С" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
19:30. "Насаф" - "Персеполис"
21:00. "Ал Садд" - "Ал Васл"

Гуруҳдаги вазият: "Ал Садд" ва "Персеполис" ҳисобида 9 очкодан бор ва биринчи-иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. "Насаф" 6 очко билан учинчи ўринда бораётган бўлса, БААнинг "Ал Васл" клуби барча ўйинларда мағлубиятга учраши натижасида 0 очко билан охирги ўринда турибди.

Биласизми? Бугун "Насаф" ўз тарихида учинчи марта ОЧЛда Эрон клубини қабул қилади. Қаршиликлар илк бор 2012 йил Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан ўйнаб 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. 2015 йил "Тракторсози"га қарши ўтказилган беллашувда эса "2:1 ҳисобида "Насаф"нинг қўли баланд келган. Ўшанда Илҳом Шомуродов ва Ҳамза Каримовнинг голи майдон эгаларига ғалаба келтирганди.

Бугун шунингдек, "D" гуруҳида ҳам баҳслар давом эттирилади. "Ал Айн" ўз майдонида "Ал Ҳилол"ни қабул қилса, "Истиқлол" "Озоди" стадионида "Ал Райан"га қарши майдонга тушади. Ҳар иккала учрашув 20:30да бошланади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика