ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!
28 dec 2023 13:08
News
ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!
Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилди. Шундай қилиб, "Насаф" Қаршида "Ал Айн"ни, "Навбаҳор" эса Наманганда "Ал Иттиҳод"ни меҳмон қилади.
Ғарбий минтақа нимчорак финал жуфтликлари:
"Насаф" – "Ал Айн" (БАА)
"Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Сепахон" (Эрон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Навбаҳор" – "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
Шарқий минтақа нимчорак финал жуфтликлари
"Чонбук Хюндай" (Корея) – "Поханг Стилерс" (Корея)
"Улсан Хюндай" (Корея) – "Ванфоре Кофу" (Япония)
"Шаньдун Тайшань" (Хитой) – "Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Йокохама" (Япония)
Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" Халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этди.
2-саватчадаги жамоалар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувларини ўз майдонларида қабул қилишади. Мазкур баҳслар 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қуръадан аввал жамоалар 2 та саватга ажаратилади:
*гуруҳ ғолиблари (5та);
*гуруҳдаги энг яхши иккинчи жамоалар (3та).

Нимчорак финалда гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган жамоалар тўқнаш келмайди. Яъни "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" қарама-қаршилигини кўрмаймиз.
ОФК Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, бир мамлакатнинг икки жамоаси плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиши мумкин ва биз нимчорак финалда "Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувини ҳам кўришимиз мумкин.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Comments