Latest news

22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  2 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  63 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  4 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  16

ОЧЛ. Негредо "Ал-Наср" ва "Пахтакор"нинг имкониятларини тенг баҳолади. Матбуот анжумани News

ОЧЛ. Негредо "Ал-Наср" ва "Пахтакор"нинг имкониятларини тенг баҳолади. Матбуот анжумани

Эртага, 19 февраль куни ОЧЛ саралаш баҳслари доирасида "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйини ўтказилади.

Бугун эса ана шу учрашувдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. "Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамов "шерлар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши ҳал бўладиган беллашувни ёритиш мақсадида БААга йўл олган.

ОЧЛ. Шота Арвеладзе: "Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз"

ФОТО  ОЧЛ. "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжумани

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал-Наср" бош мураббийи Беньят Сан Хосе ва жамоа ҳужумчиси Альваро Негредолар иштирок этишди.

Беньят Сан Хосе: - Олдинда бизни муҳим ўйин кутиб турибди. "Пахтакор" тактик жиҳатдан кучли жамоа. Айниқса, рақиб жамоанинг ҳужум чизиғи кучли. Эртага мухлисларимизга ажойиб ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Стадионга келган мухлислар юқори кайфиятда уйга қайтишлари учун боримизни берамиз.

- "Пахтакор" аллақачон ОЧЛдаги иштирокини бошлаган. "Эйр Форс" клубига қарши кечган ўйин улар учун эртанги муҳим учрашув олдидан яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтади. Бу "Пахтакор"га кичик устунлик ҳам бериши мумкин. Кейин жамоавий ўйин ҳам яхши шаклланган. Футболчилари жисмоний жиҳатдан кучли тайёргарликка эга. Тўп билан яхши муомала қилади. Лекин, насиб қилса эртанги ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқамиз.


Альваро Негредо: - Иккала томон учун ҳам қийин ўйин бўлади. Жамоаларнинг ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқиш имкониятларини 50га 50 баҳолайман. Лекин, биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлислар бизнинг устун томонимиз.

"Пахтакор"нинг кучли жамоа эканини биламиз. Рақиб ҳакида етарлича маълумотга эгамиз. Лекин бизда учрашувни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун барча имкониятлар бор.


- Маҳмуд Ҳамис ўйнайдими?
Мураббий: - Ҳа, у майдонга тушишга тайёр. Маҳмуд жамоамиз учун муҳим футболчи. Машғулотларда астойдил ишлаяпти. Унинг ўзи билан ҳам бу мавзуда гаплашиб олдик. Жамоага ёрдам беришга тайёр.

- "Шаржа"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин футболчилар ўзига келиб улгурдими?
Мураббий: - Ҳа, муҳим жиҳат ҳакида гапирдингиз. Футболчиларимиз профессионал. Мағлубиятни эсдан чиқарганмиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Лекин ОЧЛ умуман бошқа даражадаги турнир. Эртага майдонга тушадиган ҳар бир футболчи борини бериб ўйнашини хоҳлайман. Қолаверса, жароҳат сабаб ўтган учрашувда ёрдам бера олмаганлар ҳам сафга қайтган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика