Latest news

00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  5 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  8 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2

ОЧЛ. “Насаф”га қарши ўйнайдиган легионерлар News

ОЧЛ. “Насаф”га қарши ўйнайдиган легионерлар

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, олий лигада учинчи ўринни эгаллаган “Насаф” “D” гуруҳидан жой олди ва “Ал Аҳли” (БАА), “Трактор Сози” (Эрон) клубларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номи плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Яхши биласиз, Осиё чемпионлар лигасида легионерлар катта роль ўйнайди. Кўплаб араб жамоаларида кўрганмиз, асосий ишни кўпинча легионерлар бажаришади. Қуйида “Насаф”га қарши тўп сурадиган клублар таркибида қайси легионерлар ўйнаётгани борасида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

“Ал Аҳли” легионерлари
БААнинг “Ал Аҳли” клубида ҳозирча олти нафар хорижлик рўйхатдан ўтган. Улар орасида энг машҳурлари португалиялик Уго Виана билан бразилиялик Сиел ҳамда Графите. Шунингдек, жамоа таркибида маҳаллий ўйинчилардан сизу-бизга яхши таниш Аҳмад Халил ҳам тўп тепади.  

Мирел Радой (Руминия)
Ёши: 33
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Луис Хименес (Чили)
Ёши: 30
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Уго Виана (Португалия)
Ёши: 31
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Карлос Муньос (Чили)
Ёши: 25
Амплуаси: ҳужумчи

Графите (Бразилия)
Ёши: 35
Амплуаси: ҳужумчи

Сиел (Бразилия)
Ёши: 32
Амплуаси: ҳужумчи

“Трактор Сози” легионерлари
Эроннинг “Трактор Сози” жамоасида эса номдор легионерлар йўқ. Фақат бироз муддат “Ал Шаржа”да фаолият олиб борган бразилиялик Эдиньони ҳисобга олмаганда.

Исса Н’Дойе (Сенегал)
Ёши: 28
Амплуаси: дарвозабон

Дитмар Бисаж (Албания)
Ёши: 25
Амплуаси: ҳимоячи

Эдиньо (Бразилия)
Ёши: 32
Амплуаси: ҳужумчи

Радамес (Бразилия)
Ёши: 28
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика