Latest news

19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  0 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  1 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  8 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  4 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  2 15:35Мбаппенинг онаси: "Ўғлим ҳеч қачон алдамаган"  7 15:02"Арсенал" қора рангдаги либосини тақдим этди  2 14:52"Атлетико" тез орада 30 млн. евролик трансфер ҳақида эълон қилади  1 14:19Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди  24 13:41"Барселона" янги мавсум учун либосини тақдим этди  8

ОЧЛ. "Насаф" асабий ўтган ўйинда "Шаржа" билан дуранг ўйнади News

ОЧЛ. "Насаф" асабий ўтган ўйинда "Шаржа" билан дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасидаги "Насаф" – "Шаржа" баҳси якунига етди.

Осиё Чемпионлар Лигаси

4-тур

Nasaf Qarshi

Mateus - 81'

AFC Champions League Grp. B . Round 4

06/11/2023, 18:00

1
:
1
Finished

Sharjah Cultural Club

Moussa Marega - 16'

45'
90'
8'  Jaba Jigauri
29'  Sherzod Nasrulloev
46'  Jaba Jigauri (Marko Stanojevic)
46'  Golib Gaybullaev (Zafarmurod Abdirahmatov)
46'  Bakhrom Abdurakhimov (Javokhir Sidikov)
50'  Zafarmurod Abdirahmatov
60'  Alibek Davronov
71'  Azizbek Amonov (Andres Chavez)
71'  Sherzod Nasrulloev (Mateus)
81'  Mateus
81'  Zafarmurod Abdirahmatov
90'  Alibek Davronov
16'  Moussa Marega
69'  Firas Ben Larbi (Majid Surour)
73'  Mohammad Abdulbasit
79'  Abdullah Ghanim Juma
85'  Adel Al Hosani
88'  Moussa Marega (Darwish Bin Habib)
90'  Saleem Sultan Al Sharjee (Abdelaziz Salim Ali)
90'  Ousmane Camara (Sebastian Tagliabue)
90'  Mohammad Abdulbasit (Khalid Bawazir)

НАСАФ (ЎЗБEКИСТОН) – ШАРЖА (БАА) 1:1 

6 ноябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Матеус Лима (Зафармурод Абдираҳматов) 81' – Мусса Марега 16'

Гол урилмаган пенальти: Жамбули Жигаури 8' (дарвозабон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳолид Ал Ҳоиш (Саудия Арабистони)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳалаф Заид Ал Шаммари, Ёсир Абдуллоҳ Алсултон (иккаласи Саудия Арабистони)

Захира ҳаками: Шукри Ҳусайн Алҳунфуш (Саудия Арабистони)

VAR: Абдулло Дҳафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони)

AVAR: Иброҳим Абдуллоҳ Ал Даҳил (Саудия Арабистони)

Назоратчи: Квон Жонг Чул (Жанубий Корея)

Комиссар: Ҳамид Моменирохи (Эрон Ислом Республикаси)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Жавоҳир Сидиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев (19.Матеус Лима, 71), 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 46), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 71).

 Захира: 13.Адҳамжон Мусулмонов, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров.

"Шаржа": 40.Одил Алҳосани (с), 7.Кайо Фернандеш, 8.Муҳаммад Абдулбосит (14.Ҳолид Бавазир, 90+9), 11.Муҳаммад Фирас (6.Мажид Иброҳим, 69), 13.Салим Султон (25.Саид Алкааби, 88), 18.Абдалла Алалави, 19.Ҳолид Иброҳим, 22.Маркус Винисиус, 24.Мажид Рашид, 30.Усмон Камара (12.Себастян Тальябу, 90+9), 91.Мусса Марега (26.Дарвиш Муҳаммад, 88).

Захира: 1.Ҳолид Тавид, 3.Алҳасан Солиҳ, 15.Абдулазиз Салим, 16.Ҳамад Фаҳад, 17.Дҳари Фаҳад, 23.Салим Солиҳ, 77.Халифа Сеумбаиж.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (29), Зафармурод Абдираҳматов (50), Алибек Давронов (60), Муҳаммад Абдулбосит (73), Абдалла Алалави  (79).

Четлатишлар: Одил Алҳосани (85), Алибек Давронов (90+2).


Баҳс якунланди! Жамоалар муроса кўчасини танлашди. 

90+9. "Шаржа"да 2 та алмаштириш: Камара ўрнига Тальябу, Абдулбосит ўрнига Бавазир тушди.  

90+6. Матеус Лиманинг чап қанотга оширган пасидан сўнг Суҳроб Нуруллоев тўпни тўхтатишга қийналди ва майдонда сақлаб қололмади. 

90+2. Алибек Давронов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкасини олди ва афсуски, майдондан четлатилди.

90. Иккинчи таймга 10 дақиқа қўшилди. 

88. "Шаржа"да 2 та алмаштириш: Султон ўрнига Алкааби, Марега ўрнига Дарвиш Муҳаммад туширилди.

88. Унинг майдонни тарк этишини ўзига чамаси 6-7 дақиқа кетди-ёв. У атайин вақтни чўзди.

85. "Шаржа" дарвозабони Одил Алҳосани Суҳроб Нуруллоевга қўполлик ишлатиб, уни йиқитгани учун қизил карточка олди! 

81. ГОООООООООООООООЛ! Зафармурод Абдираҳматовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Матеус Лима ҳақиқий ҳужумчиларга хорс тарзда бош билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди! 

79. Абдалла Алалави Матеус Лимани йиқитди ва ҳужумни бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

78. Матеус Лима "Насаф" ҳужуми вақтида ҳимоячини тепиб юборди, ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

73. Қоидани бузган Абдулбосит сариқ карточка олди. 

71. "Насаф"да 2 та ўзгариш: Шерзод Насруллаев ўрнига Матеус Лима, Азизбек Амонов ўрнига Андрес Чавес майдонга тушди.

69. "Шаржа"да алмаштириш: Муҳаммад Фирас ўрнига Мажид Иброҳим ўйинга қўшилди. 

67. Шерзод Насруллаевнинг қанотдан оширган узатмасини Одил Алҳосани эгаллаб олди. 

65. Зарба! Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси рикошет орқали дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

64. Мажид Рашид Суҳроб Нуруллоевга нисбатан қоидани бузди, жарима зарбаси. 

62. Зарбааа! Ойбек Бозоровнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов мўлжални тўғри ола билмади... 

60. Алибек Давронов Камарага нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

59. Абдувоҳид Неъматов бугуннинг ўзида бир неча марта дарвозасидан чиқиб келиб, жамоаси жонига ора кирмоқда. Бу гал у Марегага имкон қолдирмай, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   

57. Зарба! Зафармурод Абдираҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

55. Ҳолид Иброҳим Ойбек Бозоровга нисбатан жуда қўпол ҳаракати қилди.  

54. Бош ҳакам вақтни кўп чўзган Одил Алҳосанини оғзаки огоҳлантирди.  

53. Камара ҳакамга нисбатан жуда кўп эътироз билдирмоқда. Бу хоҳ"аут" бўлсин, хоҳ жарима зарбаси бўлсин.

50. Зафармурод Абдираҳматов қарши ҳужумга қочиб кетаётган рақиб аъзосини йиқитгани учун огоҳлантирилди.

49. Азизбек Амонов ҳужум вақтида рақибга нисбатан бироз қўпол ўйнади, деб топмоқда рефери. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Насаф"да 3 та ўзгариш: Ғайбуллаев ўрнига Абдираҳматов, Абдураҳимов ўрнига Сидиқов, Жигаури ўрнига Станоевич баҳсни давом эттиришади.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. "Насаф" ҳужумда темпни оширди, бироқ ҳозирча бундан самара чиқмаяпти. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Мусса Марега Баҳром Абдураҳимовнинг оёғини босиб олди, жарима тўпи.

44. Зарба! Бозоровнинг навбатдаги зарбаси анча муваффақиятли чиққанди, бироқ ҳимоячи уни "блоклаб қўйди".

43. Зарба! Ойбек Бозоровнинг зарбаси анча ноаниқ кетиб қолди, эҳ.

42. "Шаржа" посбони тўпни майдонда олиб қола олмагач, "Насаф" бурчак тўпини амалга оширадиган бўлди. Мозговойнинг узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди. 

40. Шерзод Насруллаевнинг узатмаси рақибга тегиб, майдонни тарк этди. Тўп "аут" орқали ўйинга киритилди ва назорат "Насаф" қўлида.

38. Чап қанотдан марказ томон югурган Ойбек Бозоровнинг ўнг қанотга оширган паси рақиб ҳимоячисини топди.  

34. Зарба! Ғолиб Ғайбуллаевнинг жаримадан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

33. Рақиб ўйинчиси Кайо Фернандеш Жамбули Жигаурига нисбатан қўпол ўйнади. 

31. Усмон Камара "Насаф" жарима майдончаси ичига кириб бориб, зарба йўллади. Қаршиликлар ҳимоячилари унга қаршилик қилишди.

29. Шерзод Насруллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

28. Шерзод Насруллаев Усмон Камара билан тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

23. Суҳроб Нуруллоевнинг жаримадан ошириб берган паси рақибга хавф туғдирмади, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

22. ЗарбааааҒайбуллаевнинг пасидан кейин Насруллаев ўнг оёқда зарба берди, бироқ рақиб уни бартараф этди. 

20. "Насаф" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳаммасини бошқатдан бошлаяпти. 

16. ГОЛ! Малилик ҳужумчи Мусса Марега илк ҳужумни голга айлантирди, у бирга-бир ҳолатда Неъматовни ожиз қолдирди – 0:1!  

14. Зарба! Муҳаммад Фираснинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

11. ГОЛ! Ҳозирча Жамбули Жигаурининг омади келмаяпти. Унинг бош билан киритган тўпи офсайд туфайли инобатга олинмади.  

8. Ууух! Жамбули Жигаурининг ўнг томонга тепган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

7. Бош ҳакам пенальти белгилади. Тўп олдида Жаба. 

7. Шерзод Насруллаев ҳимоячини алдаб ўтаётганида тўп унинг тирсагига тегди. 

6. Бош ҳакам VAR монитори томон йўл олди. 

5. VAR жарима майдончаси ичида тўп рақиб футболчиси қўлига текканлигини текширмоқда.  

3. Уууух! Азизбек Амонов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, сал йўналишда адашди. Унинг зарбасига рақиб футболчилари эга чиқишди. 

1. Ўйин бошланди!  

- Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув 19:00 да бошланади. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика