Latest news

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   86 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

ОЧЛ. Ҳимоядаги биргина хато "Насаф" учун қимматга тушди News

ОЧЛ. Ҳимоядаги биргина хато "Насаф" учун қимматга тушди

Мазкур саҳифада "Насаф" иштирокидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур ўйини матнли тарзда трансляция қилинади.

"Насаф" 0:1 "Ал Файсали"

Гол: Тавареш (29)

Ҳакамлар: Иида Юмпей, Исао Нишихаши, Такуми Такаги, Хироюки Кимура (барчаси Япониядан).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов (9. Иван Соловьев,79), 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Шароф Муҳиддинов ( 17. Суҳроб Нуруллоев, 68), 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев, 18. Баҳром Абдураҳимов (77. Ойбек Бозоров, 46), 22. Акмал Мозговой, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Семир Смайлагич.

Захирадагилар: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 6. Муродбек Раҳматов, 20. Шахзод Акрамов, 23. Сардор Саъдуллаев, 27. Зафармурод Абдираҳматов, 70. Аслиддин Турсунпўлатов.

"Ал Файсали": 26. Мустафо Малаека, 5. Муҳаммад ал-Амри, 6. Ҳишам Фаик,7. Исмоил Лима, 9. Мартин Бойл, 12. Ҳуссайн Солиҳ Салим, 13. Аҳмад ал-Асири (22. Ясин Барнави, 18), 17. Солиҳ ал-Қумайри, 19. Жулио Таварес, 39. Абдулраҳмон ал-Досари (77. Ҳолид Кааби, 73), 99. Волид ал-Аҳмад.

Захирадагилар: 28. Аҳмад ал-Кассар, 8. Абдулмажид ал-Суваит, 14. Солиҳ ал-Аббос, 18. Шая Шараҳили, 25. Исмоил Аҳмад, 80. Муҳаммад ал-Саяри, 87. Мешал Ҳайраллаҳ, 88. Абдулазиз ал-Шарид.

Огоҳлантириш: Станоевич (52) — Ҳусайн Салим (25), Бойл (78).

Учрашув якунланди. "Аждарлар" мудофаасидаги биргина хато жамоага қимматга тушди.

90+3. Ухххх! Норчаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегди...

90+1. Рақибнинг узатмасини Эшмуродов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Суҳроб Нуруллаев Қумайрига нисбатан қоида бузди.

86. Алиқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдондан чиқиб кетди.

79. Ўзгариш. Алибек Давронов ўрнига Соловёв туширилди.

77. Огоҳлантириш. Неъматовга нисбатан хавфли ўйнаган Бойл огоҳлантирилди.

73. Ўзгариш. Ал Досари ўрнига Ҳолид Кааби туширилди.

72. Станоевич томонидан жарима майдони ичига узатилга тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

68. Ўзгариш. Муҳитдинов ўрнига Нуруллоев майдонга тушди. 

64. Яна Бозоровдан фаоллик. Ойбекнинг зарбаси рақиб рикошет ҳосил қилиб, майдонни тарк этди.

61. Бозоров чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни Смайлагичга узатди. Легионернинг зарбасини Малаека зўрға қайтарди.

52.Огоҳлантириш. Майдон марказида Мартин Бойлга нисбатан тактик фоль ишлатган Станоевичга сариқ карточка кўрсатилди.

51. Алибек Давроновнинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди.

50. Ҳусайн Норсаев рақиб ўйинчисига нисбатан қоидани бузди.

46. Иккинчи бўлим старт олди. Ўзгариш. Абдураҳимов ўрнига Бозоров тушди.

Реферининг таймни якунловчи ҳуштаги янгради. Танаффус!

45+5. Алиқулов жарима майдонига узатган тўпни Мозговой дарвозага йўллади. Ноаниқ.

45+3. Муҳитдинов ҳаволатиб оширган тўпга Смайлагич зарба берди. Мустафо Малаека ўз ўрнида.

45+2. Марконинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. Баҳром ҳужумда қоидани бузди. Рақиблар тўпни ўйинга киритишга шошилишмаяпти.

40. Ҳимоячиларнинг кучсиз узатмасини Норчаев эгаллаб олиши мумкин эди, аммо дарвозабон чаққонроқ чиқди.

38. Зарба! Алиқуловнинг уриниши озгина ноаниқ чиқди. Ушбу футболчи гол ўтказиб юборилгандан кейин асосий вақтини олдинги чизиқда ўтказмоқда.

33. Алиқулов ал-Амрига нисбатан қўполлик ишлатди. "Ал Файсали" вакилига тиббий ёрдам керак.

31. Баҳром Абдураҳимовнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.

29. Гол! Жулио Тавареш "Ал Файсали"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

28. Абдураҳимов ал-Амрининг оёғига зарба бергани учун тўп рақибга ўтди.

25. Огоҳлантириш: Мозговойга нисбатан қўпол ўйнаган Ҳусайн Салимга сариқ карточка кўрсатилди.

20. Ўзгариш. Ал-Асири ўрнига Ёсин Барнави туширилди.

17. Алиқулов ўрнидан туриб, учрашувни давом эттиради. "Файсали" вакилининг аҳволига эса ҳавас қилиб бўлмайди. У алмаштиришларини сўради...

12. Тўп бурчакдан ўйинга киритилди. Жарима майдони ичидаги курашда Алиқулов ва Асири ўртасида тўқнашув юзага келди. Ҳар 2 ўйинчи майдонда ётибди.

6. Ҳар 2 жамоа олдинга интиляпти, лекин яққол хавфли вазият кўрмадик ҳали.

3. Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

2. Жарима майдони яқинида Норчаевга нисбатан фоль ишлатилди. "Насаф"да стандарт вазият...

1. Учрашув бошланди! Тўпни рақиб футболчилари ўйинга киритиб берди.

Nasaf Qarshi

AFC Champions League Grp. E . Round 3

16/04/2022, 02:15

1
:
0
Finished

Al-Faisaly

Julio Tavares - 29'

45'
90'
46'  Bakhrom Abdurakhimov (Oybek Bozorov)
52'  Marko Stanojevic
53'  Khusniddin Alikulov
65'  Sharof Mukhiddinov (Sukhrob Nurulloev)
80'  Alibek Davronov (Ivan Soloveev)
20'  Ahmed Asiri (Yaseen Barnawi)
25'  Hussain Qasim
29'  Julio Tavares
29'  Mohammed Al-Amri
73'  Abdulrahman Al-Dosari (Khalid Al Kabi)
77'  Martin Boyle
83'  Mohammed Al-Amri (Shaye Ali Sharahili)

— Учрашув бошланишига 20 дақиқа қолди.

Футболчилар стадионга етиб келишди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика