Latest news

20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  18 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  42 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  11 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

ОЧЛ. “Локомотив”га қарши ўйнайдиган легионерлар News

ОЧЛ. “Локомотив”га қарши ўйнайдиган легионерлар

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон Кубоги соҳиби “Локомотив” “С” гуруҳидан жой олди ва “Ал Ҳилол” (С.Арабистони), “Фулад” (Эрон) клубларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номи эса плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Яхши биласиз, Осиё чемпионлар лигасида легионерлар катта роль ўйнайди. Кўплаб араб жамоаларида кўрганмиз, асосий ишни кўпинча легионерлар бажариб беришади. Шу боис қуйида “Локомотив”га қарши тўп сурадиган клублар таркибида қайси легионерлар ўйнаётгани борасида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

“Ал Ҳилол” легионерлари
Саудия клублари доим юқори савиядаги легионерлар хизматидан фойдаланиб келишган. ОЧЛнинг бу йилги финалчиси “Ал Ҳилол” ҳам бундан мустасно эмас. Жамоа сафида Квак Тае Хви, Дигао, Тьяго Невес сингари моҳир легионерлар бор. Айниқса, Тьяго Невес кучли футбол намойиш этади.   

Квак Тае Хви (Ж.Корея)
Ёши: 33
Амплуаси: ҳимоячи

Дигао (Бразилия)
Ёши: 26
Ампуласи: ҳимоячи

Тьяго Невес (Бразилия)
Ёши: 29
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Михай Пинтили (Руминия)
Ёши: 30
Амплуаси: ярим ҳимоячи

“Фулад” легионерлари
Эроннинг “Фулад” жамоаси таркибида эса номдор хорижликлар йўқ ҳисоби. Аммо эронлик маҳаллий ўйинчиларнинг ўзлари яхши ўйин кўрсатишади. “Фулад” таркибида ҳозирча уч нафар чет эллик тўп тепяпти ва осиёлик футболчи учун ўрин бўш турибди.

Матиас Чаго (Камерун)
Ёши: 31
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Алойс Нонг (Камерун)
Ёши: 31
Амплуаси: ҳужумчи

Леонард Месарич (Хорватия)
Ёши: 31
Амплуаси: ҳимоячи
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика