Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

ОЧЛ. “Локомотив” – “Сепахон”. Бугунги тадбирлар ҳақида News

ОЧЛ. “Локомотив” – “Сепахон”. Бугунги тадбирлар ҳақида

Эртага “Локомотив” ўз майдонида Эроннинг “Сепахон” клубини қабул қилади. Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган мазкур баҳсга мухлисларнинг қизиқиши катта.

Хабарингиз бор, Исфаҳон шаҳрида кечган биринчи ўйинда “Локо” 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Ўша ўйинда Марат Бикмаев ҳамда Сардор Мирзаев томонидан киритилган голлар “темирйўлчилар”га уч очкони тақдим этганди. Эртанги беллашувда ҳам “Локомотив” фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади.

Бугун навбатдаги учрашув олдидан одатга кўра расмий тадбирлар ташкил қилинди. Аввалига ҳар иккала клуб менежерлари, шунингдек учрашув расмийлари иштирокида анъанавий митинг ташкил қилинган бўлса, ундан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.

Митинг давомида эртанги учрашувда кимнинг қайси рангли либосларда тўп тепиши ойдинлашди. Демак, “Локомотив” оқ, “Сепахон” эса сариқ-қора либосларда ўйнайди.

Тушдан сўнг аввалига “Сепахон”, кейин “Локомотив” ўйин бўладиган стадионда расмий машғулот ўтказди. Иккала жамоа ҳам ўзининг мавжуд таркиби билан машғулот ўтказди. “Сепахон” сафида ҳамюртимиз Фозил Мусаев ҳам шуғулланди. Эртанги ўйинни “Локо” ҳимоячиси Неманья Яничич жароҳати боис ўтказиб юборади. Лекин Жасур Ҳасановнинг икки ўйинлик дисквалификацияни ўтаб яна сафга қайтиши мухлисларни қувонтириши турган гап.

Эртага бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Сепахон” баҳси соат 16:00да бошланади. Учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби. Биз “Локомотив”га бефарқ бўлмаган мухлисларни ТТЗдаги стадионга чорлаб қоламиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика