Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  18 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “B” гуруҳи мураббийлари News

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “B” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан бу йилги ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди.
“B” гуруҳида “Ал Жайиш” (Қатар), “Фулад” (Эрон), “Ал Фатҳ” (С.Арабистони) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) клублари кураш олиб бормоқда. Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Фатҳи Ал Жебали (Тунис)
“Ал Фатҳ” бош мураббийи
Туғилган санаси:
25 январь, 1963 йил.
Маълумот учун: Фатҳи Ал Жебали мураббийлик фаолиятини ёрдамчи мураббий сифатида Саудияда бошлаган. Кейинчалик бош мураббий бўлиб “Ал Ҳазм”, “Ал Шоала”, “Ҳажер” ва “Нажран” клубларида фаолият олиб борган. У 2008 йилдан бери “Ал Фатҳ”ни бошқариб келяпти. Ўшанда мураббий “Ал Фатҳ”ни биринчи лигада қабул қилиб олганди. Ўтган мавсум эса жамоани чемпионлик сари етаклади.




Миржалол Қосимов (Ўзбекистон)
“Бунёдкор” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 17 сентябрь, 1970 йил.
Маълумот учун: “Бунёдкор” олий лигага чиққанидан бери Қосимов мазкур клубда фаолият юритиб келмоқда. 2012 йилги мавсумда ушбу мураббий бошчилигида жамоа ОЧЛнинг ярим финалига қадар етиб борди. Қосимов айни пайтда клубда ишлаш билан бирга миллий терма жамоани ҳам бошқармоқда.




Набил Маълул (Тунис)
“Ал Жайиш” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 25 июль, 1962 йил.
Маълумот учун: Футболчилик фаолияти мобайнида Тунис, Германия, С.Арабистони клубларида тўп сурган. Мураббийлик ишини бошлаган Набил Маълул 2004 йил Африка Миллатлар Кубогида Тунис термаси билан зафар қучган. 2011 йил эса Африка чемпионлар лигасида “Эсперанса” клубини ғолиблик сари етаклади. У ҳамкасби Разван Луческу ўрнига “Ал Фатҳ” бош мураббийи этиб тайинланди.




Ҳоссайн Фараки (Эрон)
“Фулад” бош мураббийи
Туғилган санаси
: 22 март, 1956 йил.
Маълумот учун: Ҳоссайн Фараки 2012 йилдан бери “Фулад”ни бошқариб келяпти. Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ўзининг биринчи мавсумида “Фулад” билан тўртинчи ўринни эгаллади. У футболчилик даврида 1978 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. “Фулад”га келгунга қадар “Пас”, шунингдек Эрон олимпия терма жамоасида ишлаган.



Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика