Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида News

ОЧЛ Элитда 2-тур тугади. "Пахтакор"нинг Эрондаги ўйини ҳақида

30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Эронда "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобини қайд этиб, ўз ҳисобига дастлабки очкони ёзиб қўйди.

Умуман олганда бу тур фақат шу ўйинда дуранг қайд этилди. Қолган 5та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, битта беллашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сафарда "Ал Васл"ни мағлуб этиб қайтди.

ОЧЛ Элит. 2-тур натижалари

30 сентябрь. "Ал Садд" - "Истиқлол" 2:0
30 сентябрь. "Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 снтябрь. "Ал Васл" - "Ал Аҳли" 0:2
30 сентябрь. "Ал Насср" - "Ал Райан" 2:1
1 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Айн" 4:2
1 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта" 5:0

Энг йирик ҳисоб "Ал Ҳилол" иштирокидаги баҳсда кузатилди. Ироқнинг "Ал Шорта" клубини қабул қилган саудияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди. Энг кўп гол урилган ўйин Қатардаги беллашувда рўй берди. "Ал Гарафа" ўз майдонида амалдаги Осиё чемпионлар Лигаси ғолиби "Ал Айн" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.




"Пахтакор" ўйини ҳақида

ОЧЛ Элит илк турида мағлубиятга учраган "Пахтакор" бор эътиборини иккинчи ўйинга қаратиб, ижобий натижа билан қайд этиш мақсадида Эронга йўл олди. "Персеполис"га қарши баҳс қийин кечиши маълум эди, чунки бу жамоа ҳам илк ўйинида мағлубиятга учраганди. Шу куни майдонда ҳар икки мамлакат чемпионлари ўзаро баҳс олиб борди.

"Пахтакор" тезкор гол ўтказиб юборди. 1-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Али Алипур тўп киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин "Пахтакор" бу билан "чўкиб" қолмади, аксинча секин-аста вазиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Одатда кўп жамоалар тезкор гол ўтказса, буёғига нима қилишни билмай қолади. Лекин "Пахтакор" вазиятга вазминлик билан ёндашди ва мураккаб ҳолатдан чиқиб кета олди.

"Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи 59-дақиқага тўғри келди. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган жамоа сардори Драган Черан узоқдан кучли зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бемалол айтиш мумкин, шу куни Черан майдондаги энг яхшилардан бири бўлди ва ҳалиям юқори сифатда футбол намойиш этишини исботлади.

Sofascore "Пахтакор" ўйинчиларидан уч нафарини алоҳида эътироф этди. Булар - Драган Черан (7,7 балл), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (7,4) ва Ҳожиакбар Алижонов (7,4). Майдон эгалари сафида энг юқори баллга гол урган ҳужумчи Али Алипур (7,7) лойиқ кўрилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, шу куни "Пахтакор" 48% тўпга эгалик қилди. Дарвоза томон 19та зарба йўллаб, шундан 5тасини дарвозабон қайтарди. Таққослаш учун "Персеполис"да зарбалар сони 9та бўлди. Бу ҳам "шерлар"нинг нисбатан яхши ҳаракат қилганини кўрсатади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ




"Пахтакор" ушбу дурангдан сўнг 9-ўринда бормоқда. Қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа қайд этиб, камида 8-ўриндан пастга тушмаслик талаб этилади. Чунки кейинги босқичга фақат 1-8 ўринлар чиқади. "Пахтакор"нинг навбатдаги учрашуви 21 октябрь куни Ироқда "Ал Шорта"га қарши бўлиб ўтади.

ОЧЛ Элит. 3-тур учрашувлари

21 октябрь. "Ал Шорта" - "Пахтакор"
21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
21 октябрь. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"
21 октябрь. "Ал Райан" - "Ал Аҳли"
22 октябрь. "Ал Насср" - "Истиқлол"
22 октябрь. "Ал Гарафа" - "Ал Васл"


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика