Latest news

13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  5 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2

ОЧЛ чорак финалига бир ой қолди. Клубларда рўй берган ўзгаришлар News

ОЧЛ чорак финалига бир ой қолди. Клубларда рўй берган ўзгаришлар

Яна бир ойдан сўнг Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал биринчи ўйинлари бўлиб ўтади.

Даставвал чорак финал жуфтликларини яна бир марта ёдга олиб ўтсак. 

"Ал Айн" (БАА) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)

"Шанхай СИПГ" (Хитой) - "Гуангжу Эвергранд" (Хитой)

"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Урава Редс" (Япония)

Ҳозирда Ғарбий Осиё клублари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Шу билан бирга трансферлар ҳам авж олган. Шарқий Осиёда эса миллий чемпионат ўйинлари давом этмоқда. 

Қуйида ОЧЛ чорак финалига йўл олган клублар таркибида рўй берган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

"Ал Айн" (БАА)

Жамоага келганлар: Тцукаса Шиотани ("Санфрече Хиросима"), Маркус Берг ("Панатинаикос")

Жамоадан кетганлар: Ли Мюнг Жу ("Сеул"), Носир Ал Шамрони ("Ал Ҳилол"), Саид Ал Хатри ("Ал Дафра")

"Ал Айн" ҳозирча ўз сафини икки янги футболчи билан тўлдирди. Жамоа япониялик Шиотани билан Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Бергни таркибга қўшиб олди. "Ал Айн"да ўйнаган Носир Ал Шамронининг ижара муддати тугади ва яна "Ал Ҳилол"га қайтиб кетди. Бундан ташқари клуб Омар Абдулраҳмонни "Ницца"га сотишга рози бўлмади. 

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

Жамоага келганлар: Али Ал Булайҳи ("Ал Фатҳ"), Мухтар Фаллатаҳ ("Ал Ваҳда"), Омар Хрибин ("Ал Дафра"), Али Ал Ҳабси ("Ридинг"), Моҳамед Канно ("Ал Иттифоқ"), Ҳассан Кадеш ("Ал Иттифоқ"), Матиас Бритос (УНАМ). 

Жамоадан кетганлар: Абдулмажид Ал Рувайли ("Ал Фейҳа"). 

Янги мавсум олдидан "Ал Ҳилол"нинг энг катта трансфери уммонлик дарвозабон Али Ал Ҳабсини қўлга киритгани бўлди. Шунингдек, Уругвай U-22 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матиас Бритос ҳам таркибга қўшиб олинди. Қолаверса, ижарадан ҳужумчи Носир Ал Шамрони қайтди. 

"Персеполис" (Эрон)

Жамоага келганлар: Шожа Халилзода ("Сепахан"), Годвин Менша, Сиамак Немати (ҳар иккаласи "Пайкан")

Жамоадан кетганлар: Рамин Резаеян ("КВ Остенде")

"Персеполис" Ироқ футболчиси Башар Ресанга ҳам қизиқмоқда, бироқ ҳозирча уни қўлга киритмади. Жамоа Қатарнинг "Ал Хор" жамоасидан Соруш Рафиени ҳам сотиб олиши мумкин. Ҳозирча "Персеполис" хориждан футболчи олиб келгани йўқ.

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)

Жамоага келганлар: Аҳмад Ал Заин ("Ал Таавон"), Клодмир Де Соуза ("Брюгге")

Жамоадан кетганлар: Ҳеч ким 

Сергей Ребров бошқарувидаги жамоа ҳозирча икки янги футболчи билан шартнома имзолади. "Ал Аҳли" Италия "А" серияси вакили "Удинезе"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ал Аҳли"нинг навбатдаги назорат ўйини 23 июль куни Туркиянинг "Коняспор" жамоаси билан бўлади. 

"Шанхай СИПГ" (Хитой)

Жамоага келганлар: Ҳеч ким

Жамоадан кетганлар: Ҳеч ким

Хитойда миллий чемпионат давом этаётгани боис маҳаллий клублар транфсер ишларини амалга ошира олишмайди. Шу боис "Шанхай" мавжуд таркиб билан ўйинларда иштирок этмоқда. 

"Гуангжу Эвергранд" (Хитой)

Жамоага келганлар: Мурики ("Васко де Гама")

Жамоадан кетганлар: Ҳеч ким

2013 йилги ОЧЛ тўпурари Мурики яна қадрдон жамоасига қайтди. 31 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида қайтиб келди. 

"Кавасаки Фронтале" (Япония)

Жамоага келганлар: Ҳеч ким

Жамоадан кетганлар: Ҳеч ким 

"Урава Редс" (Япония)

Жамоага келганлар: Ҳеч ким

Жамоадан кетганлар: Ҳеч ким

Х.Холиқов тайёрлади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика