Latest news

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  0 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

ОЧЛ: Чорак финал превьюси: Сервер Жепаров ОФК нигоҳида News

ОЧЛ: Чорак финал превьюси: Сервер Жепаров ОФК нигоҳида

Эртага Осиё Чемпионлар Лигаси 1/4 финал ўйинларига старт берилади.

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари олдидан Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти турнирда иштирокини давом эттираётган 8та жамоанинг энг асосий ўйинчиларига тўхталиб ўтди ва улар ҳақида айрим фактлар, статистик маълумотларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк маротаба турнирнинг чорак финалига йўл олган Тошкентнинг “Локомотив” клуби БААнинг “Ал Айн” клубига қарши майдонга тушади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинга 24 август куни “Ал Айн” клуби мезбонлик қилади.

ОФК нигоҳи.

Сервер Жепаров – "Локомотив"
Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки
Жами ўйинлари сони – 63та
Киритган голлари сони – 6та

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ҳамда терма жамоа сафида 100дан ортиқ ўйин кўрсатган футболчилардан бири ОФК талқинига кўра бу йилги мавсумда “Локомотив”нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги энг муҳим ўйинчиларидан бири деб топилган. Айнан у “Локомотив”нинг турнирдаги бу йилги муваффақиятларида энг муҳим рол ўйнаган футболчиларидан бири.

Муваффақият калити

Икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жепаров бунгача, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари билан ҳам бир қатор муваффақиятларга эришган. Бунгача саккиз маротаба Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган. Қолаверса, у Жанубий Корея ҳамда Саудия Арабистонида ҳам бир маротабадан чемпионликка эриша олган.

“Пахтакор” сафида 2004 йили Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган футболчи 2016 йилнинг аввалида Ўзбекистонга қайтди ва “Локомотив”нинг ушбу мавсумдаги ажойиб ўйинларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Уни ўз сафига қўшиб олган “Локомотив” эса, адашмади. Айнан унинг икки бор тўп узатишларидан сўнг “Локомотив” аввалги раундда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этган эди – 2:1.

Жамоа учун муҳим ўйинчи

Бугунги кунда Сервер Жепаровни фахрий футболчилар қаторига қўшиш мумкин бўлса ҳам, у ўз истеъдоди ва айрим ҳусусиятлари эвазига жамоа учун энг керакли футболчи бўлишга улгурган. У ўз истеъдоди ва тажрибаси эвазига ҳозир ҳам ўйинда кўплаб голли вазиятлар ярата оладиган салоҳиятга эга. Жамоадошларини қулай позицияларга чиқариш ва кўплаб голли вазиятларни ярата олиши қобилияти эвазига бугун ҳам футболчи етакчилар қаторида. Айтиш мумкинки, бундай савиядаги футболчининг жамоада борлиги, “Локомотив”нинг ютуғидир.

Бошқа етакчилар

“Локомотив” таркибида ўйинини томоша қилиш тавсия этиладиган футболчилар қаторида шунингдек, жамоа сардори Тимур Кападзе ва тажрибали Игнатий Нестеров ҳам бор. Уларнинг ҳам “Локомотив”нинг ушбу мавсумдаги ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта.

Сервер Жепаровдан ташқари, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров ҳамда грузиялик Кахи Махарадзе каби футболчиларнинг тажрибалари “Локомотив”га ушбу мавсумда катта куч бериши ва уларни ғалабалар сари етаклаши мумкин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика