ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ўйнайди
27 feb 2017 08:00
News
ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ўйнайди
Бугун Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган дастлабки 4та ўйин бўлиб ўтади.
Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби, Тошкентнинг "Локомотив" ўз майдонида БАА чемпиони "Ал Аҳли" клубини қабул қилади. Баҳс соат 16:00да ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бошланади. "Ал Аҳли" илк турда ўз майдонида "Истиқлол"ни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин Теҳроннинг "Истиқлол" ва Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клублари ўртасида Уммондаги нейтрал майдонда бўлиб ўтади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30га белгиланган.
Бундан ташқари "B" гуруҳида ҳам иккита баҳс ўтказилади.
"A" гуруҳи
16:00 - "Локомотив" - "Ал Аҳли"
20:30 - "Истиқлол Теҳрон" - "Ал Таавон"
"B" гуруҳи
20:10 - "Ал Фатеҳ" - "Лаҳвия"
20:30 - "Ал Жазира" - "Истиқлол Хузистон"

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments