Latest news

10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  1 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  1 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  3 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  6 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  25 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  5 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0

ОЧЛ. Бугун чорак финал старт олади News

ОЧЛ. Бугун чорак финал старт олади

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки баҳсларга старт берилади.
БААнинг “Ал Айн” клуби ўз майдонида Саудиянинг “Ал Иттиҳод” клубини қабул қилса, Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси сафарда Саудиянинг бошқа бир клуби “Ал Ҳилол” меҳмони бўлади.

21:00. “АЛ АЙН” (БАА) – “АЛ ИТТИҲОД” (С.Арабистони)

“Ал Айн” бош мураббийи Златко Даличнинг айтишича, бугунги ўйин улар учун жуда муҳим аҳамиятга эга: “Биз бу йил ҳисобидан ОЧЛ гуруҳ баҳсларида “Ал Иттиҳод”га қарши иккита ўйин ўтказиб, ҳеч бирида ғалаба қозона олмадик. Бундан кўриниб турибдики, улар жуда кучли жамоа. Аммо бу сафар уларни мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўрамиз”.

“Ал Иттиҳод” устози Халид Ал Корони эса бугунги ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдирди: “Биз “Ал Айн” тўсиғидан ўтишимизга ишонамиз. Ҳозир шогирдларим кучга тўлиб туришибди, бу эса бизга ёрдам бериши аниқ. Ушбу баҳсга тайёргарлик жараёнини Голландияда олиб бордик ва ҳаммаси яхши кечди”.

22:55. “АЛ ҲИЛОЛ” (С.Арабистони) - “АЛ САДД” (Қатар)

Саудиянинг “Ал Ҳилол” клубида мураббий ўзгарди. Шу пайтгача жамоани бошқариб келган Сами Ал Жабер ўрнини Лорен Регекамп эгаллади. Ушбу мураббий баҳсдан олдин ушбу гапларни айтиб ўтди: “Мен йигитларга гуруҳ босқичида “Ал Садд”ни йирик ҳисобда енганимиз ҳеч нарсани англатмайди деб айтиб ўтдим. Чунки бу плей-офф босқичи ва бунда ҳар нарса бўлиши мумкин”.

Қатарнинг “Ал Садд” клубини эса Люссейн Аммута бошқармоқда. Унинг айтишича, “Қирол Фаҳд” стадионида ғалаба қозониш осон иш эмас. Мураббий бу ҳақда шундай деди: “Ал Ҳилол” жуда кучли жамоа. Улар Осиё футболида ўз ўрнига эга. Лекин охирги йилларда биз ҳам ўсишга эришдик. Агар ярим финалга чиқа олсак, ўзимизни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилган бўламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика