Latest news

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  18 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

ОЧЛ. Бугун 5-тур баҳслари давом этади News

ОЧЛ. Бугун 5-тур баҳслари давом этади

Tags :  ОЧЛ5-тур
Кеча Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтди.

Бугун эса кун тартибидан яна 8та ўйин жой олган. Дастлаб кечаги учрашувларга эътибор қаратсак. "С" гуруҳида баҳс олиб бораётган "Насаф" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клуби билан 0:0 ўйнади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Садд" БААнинг "Ал Васл" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, "D" гуруҳида ҳам ўйинлар ўтказилди. Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида "Ал Райан"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Саудия Арабистонининг энг номдор клуби "Ал Ҳилол" БААда "Ал Айн"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Дарвоқе, "Истиқлол" таркибида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Сервер Жепаров кечаги ўйинда гол уришга эришди.

ОЧЛ. "С" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
"Насаф" - "Персеполис" 0:0
"Ал Садд" - "Ал Васл" 2:1

ОЧЛ. "D" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
"Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 2:1
"Истиқлол" - "Ал Райан" 2:0

Бугун Ғарб минтақасида 5-тур ўйинлари ўз якунига етади. Шарқ минтақасида эса энди навбатдаги тур беллашувлари бошланади. Бугун "Локомотив" Абу Дабида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади. "Темирйўлчилар" биринчи баҳсда рақибни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Бугун "Локомотив" ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.

ОЧЛ. 5-тур. 3 апрель
15:00. "Серезо Осака" - "Жежу Юнайтед"
16:00. "Бурирам Юнайтед" - "Гуангжу Эвергранд"
16:00. "Сувон Самсунг" - "Сидней ФК"
17:00. "Шанхай Шенхуа" - "Кашима Антлерс"
19:15. "Зоб Аҳан" - "Ал Дуҳайл"
20:10. "Ал Ваҳда" - "Локомотив"
20:30. "Ал Гарафа" - "Ал Жазира"
21:20. "Ал Аҳли" - "Тракторсози"

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика