Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  2 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар News

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Ал Садд" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

"D" гуруҳида биринчи ўринда кетаётган "Пахтакор" Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида "Ал Садд" меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Қуйида мазкур учрашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Тошкентда ўтказилган мазкур жамоаларнинг биринчи тўқнашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Бу эса "Ал Садд" учун охирги 6та ўйиндаги учинчи дуранг бўлди. 

- 2018 йилги ОЧЛ ярим финалчиси "Ал Садд" охирги бешта ўйинидан биттасида ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди.

- "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа ўтган йилги ОЧЛ энг яхши тўпурари ҳисобланади. 

- "Ал Садд" охирги марта ўз майдонида 2011 йил "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган. Ўшанда жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Ли Жунг Су ва Али Афиф томонидан киритилган голлар жамоага фойда келтирганди. "Пахтакор" сафида эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлган.

- Бугунги учрашувни Педро Коррейра ва Акрам Афиф дисквалификацяи сабаб ўтказиб юборади. 

- Қатарда миллий чемпионат ўз якунига етди ва "Ал Садд" чемпионликни қўлга киритди. Жамоа охирги ўйинида "Умм Салал"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

- "Ал Садд" ички чемпионатда 22та ўйин ўтказиб 100та гол урди.


- "Пахтакор" Қатар клубларига қарши охирги 8та ўйинидан фақат иккитасида ғалабага эришган. Жамоа охирги марта 2012 йил "Ал Араби"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

- "Пахтакор" шу пайтгача ОЧЛ сафар ўйинларида 46 бор майдонга тушиб, шундан 13тасида ғалабага эришган. 9 марта дуранг ўйнаган бўлса, 24та беллашувда имкониятни бой берган.

- Аввалги ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборган Егор Кримец бугун майдонга туша олади. 

- "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигасида ўтган турни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Жавоҳир Сидиқов билан Жалолиддин Машарипов "шерлар" сафида гол муаллифи бўлишди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика