Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  21 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар News

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун марказлашган тартибдаги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади.

Хабарингиз бор, ОФК Ғарб минтақаси ўйинларини Қатарда ўтказишни лозим топган. Бугун "Пахтакор" 3-турни Саудия Арабистони етакчиси "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. "Ал Жануб" стадионида кечадиган баҳс соат 23:00да бошланади.

Қуйида мазкур тўқнашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


- "Ал Ҳилол" Осиё чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бу жамоа "Пахтакор"га қарши кечган охирги 6та ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келмоқда: 4 ғалаба ва 2 дуранг. Охирги 6 ўйинда "Ал Ҳилол" "Пахтакор" дарвозасига 13та гол урган.

- "Ал Ҳилол" 2014 йилги мавсумдан бери илк бор қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозонди. Лекин бу жамоа ҳали кетма-кет бешта баҳсда зафар қучмаган.

- "Пахтакор" бу йилги мусобақани икки ғалаба билан бошлади. Лекин жамоа 2009 йилдан бери қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонмаган. Агар "Пахтакор" бугун ғалаба қозонишни уддалай олса, яна 2009 йилги натижасини такрорлаган бўлади.

- 2019 йилдан буён "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомис 14та гол урди. Жамоадаги энг яхши вазият яратувчи Себастьян Жовинко бўлиб турибди. Италиялик футболчи 5та голга ҳаммуаллифлик қилиш билан бирга 36 марта хавфли вазият яратган.

- "Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машарпов бу йилги ўйинларда жамоасининг 3та голида иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 голли пас бор.



"Ал Ҳилол" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (16 марта) - 1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008,2010, 2011, 2017, 2018, 2020.
Қирол Кубоги соҳиби (8 марта) – 1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989, 2015, 2017, 2019.

"Пахтакор" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (12 марта) - 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019.
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (12 марта) – 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019.

"Ал Ҳилол"га оид фактлар:
Айтиб ўтганимиздек, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 1991 ва 2000 йилларда Осиё клублар чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Ўша пайт ОЧЛ шундай номланарди. "Ал Ҳилол"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Чемпион - 2019
Финалчи - 2014, 2017
Ярим финал - 2010, 2015
Чорак финал - 2007, 2012
1/8 финал - 2009, 2011, 2013, 2016
Гуруҳ босқичи - 2003, 2004, 2006, 2018



"Пахтакор"га оид фактлар:

Бу "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 16-мавсуми ҳисобланади. Жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижасини 2002/03 ва 2004 йилларда қайд этган. Ўшанда "Пахтакор" ярим финалга қадар борганди. Шунингдек, 2009 йилги мавсумда "шерлар" чорак финалда ўйнашган. 2010 йилдан бери жамоа гуруҳдан чиқа олмаяпти. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Ярим финал - 2002/03, 2004
Чорак финал - 2009
1/8 финал - 2010
Гуруҳ босқичи - 2005, 2006, 2007, 2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016, 2019


Al Hilal

Sebastian Giovinco - 45', Hattan Sultan Bahbri - 90'

AFC Champions League Grp. B . Round 3

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Cancelled

Pakhtakor Tashkent

Eren Derdiyok - 70'

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика