Latest news

15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  2 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1

ОЧЛ. 6 август куни ўйнайдиган жамоалар амалга оширган трансферлар News

ОЧЛ. 6 август куни ўйнайдиган жамоалар амалга оширган трансферлар

5-6 август кунлари Ғарб минтақасида Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади.

Мусобақанинг 1/8 финалида Саудия Арабистонидан 4та, Қатардан 2та, БАА ва Эрондан биттадан жамоа ўйнайди. Ҳозирда ушбу жамоалар янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришяпти. 

ОЧЛ. 1/8 финал ўйинлари: 

5 август. "Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Ал Ваҳда" (БАА)

5 август. "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Зобаҳан" (Эрон)


6 август. "Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Ал Садд" (Қатар)

6 август. "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 


Жавоб баҳслари 12-13 августда ўтказилади.


Кеча сайтимиз орқали 5 август куни ўйнайдиган жамоалар ёзда амалга оширган трансферлар ҳақида тўхталгандик. Бугун 6 августда майдонга тушадиганлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 


"Ал Дуҳайл" (Қатар) 

Қатар чемпиони "Ал Дуҳайл" ушбу ёзда икки нафар асосий футболчисини Европага қўйиб юборди. Ҳужумчи Юссеф Эл Араби Грециянинг "Олимпиакос", ярим ҳимоячи Шоя Накажима эса Португалиянинг "Порту" клубига ўтиб кетди. Кетганлар ўрнини "Ал Дуҳайл" Ироқ терма жамоаси аъзоси Моҳанад Али билан тўлдирди. Шунингдек, Бельгиянинг "КАС Эупен" клубида ижара бўйича тўп тепган Юссеф Мсакни ҳам жамоага қайтди. 


"Ал Садд" (Қатар) 

Тўрт йиллик фаолиятдан сўнг Жезуалду Феррейра "Ал Садд"ни тарк этди. Эндиликда бу жамоани Хави бошқаради. "Ал Дуҳайл"га қарши Хави бош мураббий сифатида жамоани тайёрламоқда. "Ал Садд" ёзда ўзининг асосий рақобатчсии "Ал Дуҳайл"дан Нам Таи Хини қўлга киритди. Кореялик футболчи асосий ўйинчилардан бири бўлиши кутилмоқда. Бунждан ташқари жамоада Багдад Бунеджа, Габи каби кучли футболчилар борлигини унутмайлик. 


"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) 

"Ал Аҳли" миллий чемпионатда кучли учликка кира олмади. Бу жамоа мусобақани 4-ўринда тугатди, бу эса келаси йил ОЧЛни плей-офф босқичидан бошлайди дегани. Жидда клуби ёзги танаффусда Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" клубидан босниялик Элвис Сарични қўшиб олди. Ушбу ярим ҳимоячи билан уч йиллик шартнома имзоланди. Бундан ташқари бразилиялик Жозеф де Соуза ҳам янги мавсумда "Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилади. 


"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 

"Ал Ҳилол"да йил бошидан бери тўрт марта мураббий алмашди. Ҳозирда бу жамоани машҳур Мирча Луческунинг ўғли Резван Луческу бошқармоқда. Кичик Луческу июнда "Ал Ҳилол" бош мураббийи этиб тайинланди. "Ал Ҳилол" яқинда кореялик Жанг Хюн Суни ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, перулик Андре Карильо ҳам янги мавсумда Ар Риёд клубида ўйнайди. Омар Абдулраҳмон эса жамоа билан хайрлашди.


ОЧЛ. 5 август куни ўйнайдиган жамоалар амалга оширган трансферлар

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика