Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида News

ОЧЛ. 4-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида

Кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 4-тур ўз якунига етди.

Биз Ғарб минтақасидаги ҳар бир гуруҳдаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтамиз.

"A" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча ўз уйида "Сепахон"ни мағлуб этиб гуруҳдан чиқиш имкониятини жуда ҳам ошириб юборди. 8 очко тўплаган "темирйўлчилар" айни пайтда гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа кейинги икки ўйинни БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўтказади. Рақиб 7 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча "Ал Иттиҳод" ва "Ал Наср" ўзаро ўйинда дуранг ўйнашди - 0:0.

Охирги икки ўйинда "Локомотив" 2 очко тўпласа кейинги босқчига чиқади. Битта ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ ғолибига айлантиради. Агар кейинги турда "Ал Иттиҳод" очко йўқотса "темирйўлчилар"га 1/8 финалга чиқиш учун сўнгги икки баҳсда 1 очко ҳам етарли бўлади. Сабаби очколар тенг бўлиб қолган тақдирда биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Ал Наср" - "Локомотив"
"Ал Иттиҳод" - "Сепахон"

4 май
"Сепахон" - "Ал Иттиҳод"
"Локомотив" - "Ал Наср"

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1           Локомотив                4       2        
2        0         5-2            8       
2  Ал-Наср 4 2 1 1 4-3 7
3  Ал-Иттиҳод 4 0 3 1 3-4 3
4  Сепахон 4 1 0 3 2-5 3

 

"B" квартетидан ўрин олган "Бунёдкор" клубининг имконияти жуда паст. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 4та турдан сўнг 2 очко тўплаб сўнгги поғонада бормоқда. "Қалдирғочлар" навбатдаги икки баҳсни Қатарнинг "Лаҳвия" клубига қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор" иккала баҳсни ҳам ютиши шарт ва шу билан бирга "Ал Насср" икки баҳсда "Зоб Аҳан"дан 2 очкодан кўп олмаслиги шарт.

Кейинги ўйинлар
20 апрель

"Бунёдкор" - "Лаҳвия"
"Зоб Аҳан" - "Ал Наср"

4 май
"Ал Наср" - "Зоб Аҳан"
"Лаҳвия" - "Бунёдкор"


Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1        
 Зоб Аҳан           
4         
2         
2         
0           
6-2         
8         
2  Лаҳвия 4 1 2 1 5-2 5
3  Ал-Наср 4 1 2 1 5-8 5
4  Бунёдкор 4 0 2 2 5-9 2


"C" гуруҳида кеча Эронда мағлуб бўлган "Пахтакор"нинг имконияти камайди. "Шерлар" 5 ва 6-турни "Ал Жазира"га қарши ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор" иккала ўйинда ҳам максимал очко йиғиши керак. Бундан ташқари "Ал Ҳилол" ва "Тракторсози" жамоаларидан бири иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлиши лозим.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Ал Ҳилол" - "Тракторсози"
"Ал Жазира" - "Пахтакор"

3 май
"Тракторсози" - "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" - "Ал Жазира"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1          Тракторсози        4         3        
0          1              7-1          9        
2  Ал-Ҳилол 4 2 2 0 8-4 8
3  Пахтакор 4 1 1 2 4-8 4
4  Ал-Жазира 4 0 1 3 1-7 1

 

Бу гуруҳда Сардор Рашидовнинг "Ал Жайиш" клуби муддатдан аввал кейинги босқичга чиқди. Сабаби "Насаф" ушбу жамоага очколар бўйича етиб олса ҳам ўзаро ўйиндаги натижа туфайли ундан тепага чиқа олмайди. "Аждарлар"нинг имконияти "Бунёдкор" ва "Пахтакор"никидан яхшироқ. Сабаби "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши фақат ўз қўлида.

Кейинги ўйинлар
19 апрель

"Насаф" - "Ал Айн"
"Ал Жайиш" - "Ал Аҳли"

3 май
"Ал Айн" - "Насаф"
"Ал Аҳли" - "Ал Жайиш"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1         
 Ал Жайиш         
4         
3       
1        
0          
5-2           
10        
2  Ал-Айн 4 2 0 2 5-5 6
3 Насаф 4 1 1 2 3-4 4
4  Ал-Аҳли 4 1 0 3 4-6 3


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика