Latest news

20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  13 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  8 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар News

ОЧЛ. 3-турга оид статистикалар

Бугун, 17 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 4-турга старт берилади.

Ундан олдин эса ортда қолган 3-турга оид айрим статистикаларни келтириб ўтмоқчимиз. Маълумотларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Ҳилол" ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет 5та ғалабани қўлга киритди. Бу нафақат риёдликлар учун, балки бутун мусобақа учун рекорддир. Яъни, шу кунгача ҳеч бир клуб кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмаганди;


- "Ал Айн" (БАА) ўзининг ОЧЛдаги энг узун ғалабасиз сериясини қайд этди. "Ал Садд" билан ўйиндаги 3:3 ҳисобидан сўнг амирликларнинг ғалабасиз серияси 11та учрашувга етди (3 дуранг, 8 мағлубият). Бундан ташқари, жамоа мусобақадаги энг узун мағлубиятли сериясига барҳам берди. "Ал Айн" кетма-кет 5 ўйиндан бери ютқазиб келишаётганди;


- "Ал Айн" билан ўйиндаги 3:3 ҳисоби "Ал Садд" учун Чемпионлар лигасидаги энг самарали дуранг (энг кўп гол урилган). Шунингдек, бу ОЧЛ тарихида 2019 йилнинг апрелида "Шанхай СИПГ" ва "Сидней" ўртасидаги ўйин (3:3)дан кейин энг самарали дурангни такрорланиши бўлди;


- "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Санти Касорла Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют голини ўзининг биринчи аниқ зарбасидаёқ киритди;


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида кетма-кет еттинчи ўйинда гол урди (8та гол). 2013 йил ("Opta" мусобақанинг статистикаси билан тўлиқ шуғулланишни бошлаганидан бери)дан бери фақатгина Халк турнирда кўпроқ кетма-кет ўйинларда гол урган ("Шанхай СИПГ" таркибида 2017 йил кетма-кет 9 учрашувда гол урган);

- Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 4та гол билан ОЧЛ-2020 тўпурари бўлиб турибди. У ана шу 4 голини бор йўғи бешта аниқ зарбадан кейин киритган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика