Latest news

22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  62 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  6 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

ОЧЛ. 3-тур. Гуруҳдаги нариги ўйин олдидан News

ОЧЛ. 3-тур. Гуруҳдаги нариги ўйин олдидан

Бугун ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.
Тошкентда “Бунёдкор” Эроннинг “Фулад” жамоаси билан куч синашади. Гуруҳдаги нариги ўйин эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда маҳаллий “Ал Фатҳ” Қатарнинг “Ал Жаиш” клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Кеча ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳар иккала мурабиий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фатҳи Ал Жабал (“Ал Фатҳ” бош мураббийи): “Биз бу ўйинда нима қилиб бўлса-да, уч очко олмасак бўлмайди. Бунинг устига ҳали гол урганимиз ҳам йўқ. Аввалги турда жароҳат олган Элтон бу учрашувга ҳали тайёр эмас. Агар ғалаба қозона олмасак, унда гуруҳдан чиқишимиз жуда қийинлашиб кетади. “Ал Жаиш” айниқса ҳужумда кучли жамоа, улар ажойиб ижрочиларга эга. Лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”.

Набил Маълул (“Ал Жаиш” бош мураббийи): “Биз яхши кайфиятда Саудияга ташриф буюрдик. Футболчилар навбатдаги беллашувга тайёр. Рақиб сафида менга ёққан ўйинчилар бор ва улар бизга катта муаммо туғдириши турган гап. Гарчи “Ал Фатҳ” гуруҳ ўйинларида ҳали тўп кирита олмаган бўлса-да, уларга қарши курашиш осон кечмайди”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика