Latest news

20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  5 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  44 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  47 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   8 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  80 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  114 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  3 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  3 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  4 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0

ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими? News

ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими?

ФИФА шу кунларда 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати БААда ўтказилишини эълон қилади.

Қарор анча олдин қабул қилинган эди. Фақат расмиятчилик қолди.

Шундай экан, 2023 йилнинг февралида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказилмайди. Биринчидан, ФИФА учун ОФК клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган вакилини аниқлаб олиши керак. Олдинги турнир ғолиби ("Ал Ҳилол")нинг иштирок этиш варианти эса ФИФАни қониқтирмайди. Ҳатто, бу ФИФАни қониқтирганда ҳам, ОЧЛнинг ғарбий минтақасидаги ўйинлар февралда ўтказилмасди, сабаби "Ал Ҳилол" бир вақтнинг ўзида иккита турнирда иштирок эта олмайди. Иккинчидан, иккита клублар ўртасидаги ЖЧга бир хил клубни жўнатиш Осиёнинг бошқа жамоаларига адолатсизлик бўлар эди. Бу ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан адолатсизлик.

ОФК эндиликда Чемпионлар лигаси мусобақасини якунлаш учун календардан янги саналарни қидирмоқда. Жаҳон чемпионатининг 18 ноябрда бошланиши ҳисобга олинса, иккита асосий вариант бор — 2022 йилнинг сентябрь ёки 2023 йилнинг январь ойи. Аммо, иккинчи вариантга БАА ва Саудия Арабистони вакиллари фаол тарзда қаршилик қилишмоқда. Уларга Чемпионлар лигаси ўйинлари январь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган Кўрфаз Кубоги мусобақасига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ёқмаяпти.

Шундай экан, 2022 йилнинг сентябрь ойи Чемпионлар лигаси ўйинлари учун энг мақбул вақтга ўхшайди ва "Насаф" айнан шу вақтга ҳозирлик кўриши керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика