Latest news

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

ОЧЛ-2021. Ўз тарихида илк бор гуруҳда ўйнайдиган АГМК тақвими билан танишинг News

ОЧЛ-2021. Ўз тарихида илк бор гуруҳда ўйнайдиган АГМК тақвими билан танишинг

Плей-оффдан эсон-омон ўтган АГМК ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида қатнашади.

Сафарда "Ал Гарафа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган АГМК "A" гуруҳига тўртинчи жамоа бўлиб қўшилди. Гуруҳ учрашувлари 15-30 апрель оралиғида Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда бўлиб ўтади. 


"А" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд):

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА)

"Истиқлол" (Тожикистон)

АГМК (Ўзбекистон)


Гуруҳ тақвими қуйидагича кўриниш олган:


1-тур. 15 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони"

00:00. "Ал-Ҳилол" – АГМК


2-тур. 18 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. АГМК – "Истиқлол"


3-тур. 21 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. АГМК – "Шабаб Ал Аҳли"


4-тур. 24 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. "Шабаб Ал Аҳли" – АГМК


5-тур. 27 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони"

00:00. АГМК – "Ал-Ҳилол"


6-тур. 30 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. "Истиқлол" – АГМК

Изоҳ: Гуруҳдаги барча ўйинлар Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.



Кўриб турганиздек, АГМК илк турдаёқ Осиёнинг энг кучли клубларидан бирига тўқнаш келади. "Ал Ҳилол" ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат бўлмаса керак. АГМК 6та ўйиндан тўрттасини  "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"да ўтказади. Фақат "Ал Ҳилол" билан бўладиган учрашувлар "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони"да ташкил этилади. 

"Ал Ҳилол" 2019 йил ОЧЛда зафар қучган, "Шабаб Ал Аҳли" эса 2015 йилги мусобақа финалчиси ҳисобланади. Гуруҳда иккита дебютант бор: АГМК ва "Истиқлол". Гуруҳ баҳслари иккита стадионда ташкил этилади: "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони" ва "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони". 

"Қирол Фаҳд Халқаро стадиони" - 1987 йилда барпо этилган бўлиб, Саудия Арабистонидаги энг катта стадион ҳисобланади. Миллий терма жамоа аксар ҳолларда уй ўйинларини шу ерда ўтказади. Стадион сиғими 67,000 мухлисга мўлжалланган. Мазкур ўйингоҳда 1997 йил Конфедерациялар Кубоги ўтказилган. Шунингдек, 2014 ва 2017 йилларда ОЧЛ финалига мезбонлик қилган.

"Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони" - Ар Риёднинг Ал Малаз туманида жойлашган. Бу стадион 1971 йил очилган. 1972 йилги Кўрфаз Кубоги баҳслари мана шу ерда ўтказилган. "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб" клублари уй учрашувларини кўпинча шу ўйингоҳда ўтказиб келади.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика