Latest news

18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  11 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди News

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди

Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.

Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади. Сўнгра Шота Арвеладзе шогирдлари плей-офф босқичи ғолиби меҳмони бўлишади. 3 ва 4-турларда "Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан беллашади. Гуруҳ босқичини Ўзбекистон чемпиони ўз майдонида плей-офф босқичидан чиққан клубга қарши ўйин билан тугатади.

Агар "Локомотив" плей-оффда Тожикистон ва Саудия Арабистони клубларини мағлуб этса "А" гуруҲидан жой олади. Ушбу гуруҳда Ироқ чемпиони "Ал Шорта" жамоаси бўлиш аниқ. Шунингдек БАА клуби ва яна бир плей-офф босқичи ғолиби иштирок этади.

"Бунёдкор" плей-оффда Ироқ ва БАА клублари тўсиғидан ўта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан бири бўлади.

2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 10 февраль куни старт олади ва 6 майга қадар давом этади.


ОЧЛ-2020, "B" гуруҳи тақвими
1-тур, 10 февраль

"Пахтакор" - БАА клуби

2-тур, 17 февраль
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 3 март
Саудия Арабистони клуби - "Пахтакор"

4-тур, 6 апрель
"Пахтакор" - Саудия Арабистони клуби

5-тур, 21 апрель
БАА клуби - "Пахтакор"

6-тур, 5 май
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика