Latest news

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 20 кун ичида 7та ўйин ўтказиши мумкин News

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 20 кун ичида 7та ўйин ўтказиши мумкин

Tags :  ОЧЛ-2020
3 июнь куни ОФК Ғарбий Осиё аъзолари билан Чемпионлар лигаси формати ва янги саналар борасида музокара ўтказганди.

Ўшанда барча бир фикрга келгандек эди, аммо ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий хабар чиқмади. 

Бу орада янги тахмин пайдо бўлди. Унга кўра 16 та клуб битта мамлакатда йиғилади ва 4та стадионда гуруҳ босқичи ва 1/8 финал, чорак ва ярим финал ўйинларини ўтказишади. 

Шу тариқа тўртта босқич ўйинлари уч ҳафта ичида бўлиб ўтади - 14 сентябрдан 3 октябргача. Ҳар бир клуб ўзининг илк ўйинидан 4 кун аввал ўша мамлакатга етиб бориши керак, шунда делегация аъзолари коронавирус учун тест топширишга улгуришади. Яъни масалан, "Пахтакор" 10 сентябрь куни мамлакатга етиб борса, тест топширса ва "Ал-Ҳилол" билан ўйинга тайёргарликни олиб борса ва 14 сентябрь куни ўйин ўтказади. Ўша куни А гуруҳидаги ўйинлар ҳам бўлиб ўтади. "С" ва "D" гуруҳи ўйинлари бир кундан кейин ўтказилади. 

Кейинчалик клублар ҳар уч кунда ўйин ўтказади:

"А" ва "В" гуруҳи - 17 сентябрь, 20 сентябрь, 23 сентябрь,

"C" ва "D" гуруҳи - 18 сентябрь, 21 сентябрь, 24 сентябрь. 

1/8 финал ўйинлари 26 сентябрь ("А" ва "В" гуруҳи) ва 27 сентябрь ("С" ва "D" гуруҳи) кунлари бўлади. Чорак финаллар - 30 сентябрь. Ярим финал - 3 октябрь. 

Бу тақвим ҳозирча расман тасдиқланмаган. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика