Latest news

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" Ироқ клубини йирик ҳисобда мағлуб этди News

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" Ироқ клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги "Бунёдкор" - "Завра" учрашуви бўлиб ўтди.


Осиё Чемпионлар лигаси-2020
«БУНЁДКОР» - «АЛ ЗАВРА» (Ироқ) 4:1
22 январь. Тошкент. «Жар» стадиони. 14:00
Бош ҳакам:
Йудаи Ямамото (Япония).
Қанот ҳакамлари: Исао Нишихаси, Йосуке Такебе (Япония).
Захирадаги ҳакам: Абдул Боқий Ёқуб (Уммон).
Ҳакамлар назоратчиси: Краиг Зеттер (Австралия).
Комиссар: Оя Такеюки (Япония).
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 8 пенальти, - 1:0, Ҳумоюн Муртазоев 46, - 2:0. Бобурбек Фарҳодов 85, - 3:0. Ҳумоюн Муртозаев 88, - 4:0. Аббос Қосим 90, - 4:1.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2. Сухроб Ярашев (21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 75), 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Жасур Жалолиддинов, 13. Лутфулла Тўраев, 22. Сардор Абдураимов, 33. Сухроб Иззатов (5.Бобурбек Фарҳодов, 81), 70. Мурод Холмуҳаммедов, 77. Селим Нурмурадов (49.Фарруҳ Икромов, 36), 92. Ҳумоюн Муртазоев.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Давронжон Эргашев, 24.Баҳодир Пардаев, 28.Ҳасан Йўлдошев.

"Ал Завра": 12.Жалол Ҳашим, 2.Мустафо Маслуҳи, 6.Муҳаммад Ризо (14.Нажм Шван, 66), 7.Аҳмад Фадҳил, 8.Моҳанад Абдулраҳим, 10.Ҳуссайин Ал Саеди, 15.Эл Ҳассан Хуеибиб, 19.Маҳди Камил, 20.Соломон Уильямс, 29.Аббос Қосим, 77.Стиви Нзамбе (11.Аҳмад Жалал, 66)

Захира: 1.Фаҳад Толиб, 9.Мустафо Маҳмуд, 25.Али Раҳим, 32.Алаа Раад, 34.Абдуллоҳ Абдуламир.

Огоҳлантириш: Жасур Жалолиддинов 45.




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



90+4. ҒАЛАБА! "Бунёдкор" Осиё Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичини сафарда, БААда ўтказади. Рақиб "Ал Айн".

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. ГОЛ! 4:1. Аббос Қосим ҳисобни қисқартирди

88. ГООООООООООООООООООООООЛ! Фаррух Икромовнинг узатган тўпини Ҳумоюн Муртозаев дарвозага йўллади - 4:0. 

85. ГОООООООООООООООООЛ! Бобурбек Фарҳодов жарима майдони ёнидан чиройли гол урди - 3:0. 


81. Ўзгариш. "Бунёдкор". Сухроб Иззатов ўрнига Бобурбек Фарҳодов тушди

75. Ўзгариш. "Бунёдкор". Суҳроб Ярашев ўрнига Ғулом Ҳайдар Ғуломов тушди

75. Устун сўнгги дақиқаларда меҳмонлар тарафига ўтди.

74. Хавфли вазият! Меҳмонлар ўнг томондан бурчак тўпи тепишди. Аббос Қосимнинг деярли бир метрлардан йўлламоқчи бўлган зарбаси йўлига Абдулжалилов тўғаноқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб қисқарарди.

66. Ўзгариш. "Ал Завра". Муҳаммад Ризо ўрнига Нажм Шван, Стиви Нзамбе ўрнига Аҳмад Жалал тушди

55. "Бунёдкор" иккинчи таймни анча фаол тарзда бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилмоқда

53. "Бунёдкор" жарима тўпини амалга оширди, жарима майдонига узатилган тўпни Муртозаев боши билан зарба берди, ноаниқ

46.Иккинчи тайм бошланди ва ГОЛ! Ҳумоюн Муртозаев ҳимоячилардан қочиб кетди ва рақиб дарвозабони оёқлари остидан гол урди.


45+2. Биринчи тайм тугади. "Бунёдкор" ҳозирча 1:0 ҳисобида олдинда

45. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

38. Икромов ва Аҳмадалиев фаоллиги эвазига яхши ҳужум ташкил этилди, аммо рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди. Бурчак тўпидан кейинги вазиятда Жасур Жалолиддинов зарба берди, ноаниқ бўлди зарба.

36. Ўзгариш. "Бунёдкор". Селим Нурмурадовнинг ўрнига Фаррух Икромов тушди

33.ЗАРБА! Селим Нурмурадовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Тўпни тепиш жараёнида Нурмурадов ерни ҳам қўшиб тепди ва жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

32. Бош ҳакам "Ал Завра" дарвозаси томон жарима тўпи белгилади, дарвозагача 22 метр  бор

27. Меҳмонлардан хавфли зарба. Бу сафар ҳам Абдулжалилов яқин масофадан йўлланган зарбани қийинчилик билан ушлаб олди.


17. "Ал Завра"дан кутилмаган ҳужум. Тўп ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилди. Абдумавлон Абдулжалилов иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.


8. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди - 1:0. 


7. Пенальти! Нурмурадовнинг Ҳумоюн Муртозаев пенальти ишлади! 

1. Ўйин бошланди! Олға "Бунёдкор"

- Учрашув 14:00да бошланди.

Rating: +97   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика