ОЧЛ–2017. Валентин Коваленко “Шанхай Шеньхуа” – “Брисбен Роар” учрашувини бошқаради
03 feb 2017 10:23
News
ОЧЛ–2017. Валентин Коваленко “Шанхай Шеньхуа” – “Брисбен Роар” учрашувини бошқаради
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 плей-офф босқичидан ўрин олган “Шанхай Шеньхуа” – “Брисбен Роар” учрашувини бошқариб боради.
Мазкур беллашувга бош ҳакам этиб тайинланган Валентин Коваленкога қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини вьетнамлик Нгуйен Хиен Триет бажаради.
Учрашув комиссари – мальдивлик Аҳмад Шаҳир, ҳакамлар назоратчиси эса япониялик Ишияма Нобору бўлади. Баҳс менежери вазифаси сингапурлик Муҳаммад Зубирга юклатилди.
Маълумот учун, “Шанхай Шеньхуа” – “Брисбен Роар” ўртасидаги беллашув 8 февраль куни, Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments