Latest news

13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  2 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  9

ОЧЛ-2017. “Насаф” гуруҳ босқичига чиқа олмади News

ОЧЛ-2017. “Насаф” гуруҳ босқичига чиқа олмади

ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Фатҳ" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.
07.02.2017. ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) 1:0
“Абдулла Бин Жалави” стадиони. Соат 20:00да
 
Ҳакамлар
: Ко Хюинг Жин, Парк Сангжун, Сонг Бонкюн,Ким Вусанг (барчаси Жанубий Корея)
Назоратчи: Абдул Карим Ҳусайний (Иордания)
Комиссар: Кемел Токебаев (Қирғизистон)

Гол: Андре Монтейро 45, - 1:0

“Ал-Фатҳ”: 22.Абдуллоҳ Аловайшир, 88.Мажид Ҳазази, 89.Абдуллоҳ Ал Аммар, 33. Али Ал Булайҳи, 2.Абдулла Алдавшари, 17.Риёд Шараҳили, 8.Нуҳ Ал Мусо, 25.Тавфиқ Буҳаймид (23.Саёф Ал Биши, 90+5), 90.Ҳамад Ал Ҳамад, 10.Андре Монтейро (7.Ҳамдан Ал Ҳамдан, 83), 9.Натан Жуниор.
Захира: 12.Али Ал Мазайди, 32.Абдулазиз Юсуф (Азиз), 99.Абдуллоҳ Ал Балади, 71.Ҳусайн Ал Жасим, 15.Ахмад Ал Муборак.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов (20. Ислом Кенжабоев, 82), 4. Мақсуд Каримов (15. Шаҳбоз Эркинов, 60), 6. Азизжон Ғаниев (45. Бобур Абдухолиқов, 90), 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 33. Одилжон Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев, 38. Дониёр Нарзуллаев, 69. Драган Черан.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 10. Дилшод Раҳматуллаев, 14. Шароф Муҳиддинов, 27. Ислом Рашидхонов, . 




                                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                         ЯНГИЛАШ

90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Ал Фатҳ" - "Насаф" 1:0. Афсуски "Насаф" бу мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнамайди...

90+4. "Ал Фатҳ" футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун тўпни исталган томонга тепиб юборишмоқда

90+2. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! "Насаф"чилар нега бўш дарвозани ишғол қила олишмаяпти!???

90+1. Мезбонлар иккинчи голни уришга яқин келишди, тўп бироз ноаниқ кетди

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. "Насаф". Азизжон Ғаниев ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга тушди

89. Иккала жамоа аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келди.

87. Саудия Арабистони лигасида айни пайтда охиридан учинчи ўриндаги жамоа Ўзбекистонинг учинчи жамоасини мағлуб этмоқда...

86. "Ал Фатҳ" бурчак тўпига эга бўлди...Вақт эса аёвсиз тарзда ўтиб бормоқда

85. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолди

84. ЗАРБАААААААААААААААА! Драган Чераннинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди!

82. Ўзгариш. "Ал Фатҳ". Андре Монтейро ўрнига Ҳамдан Ал Ҳамдан тушди

81. Ўзгариш. "Насаф". Акмал Шораҳмедов ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

78. Хавфли вазият! Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Эркинов тўпга ета олмади!

77. Учрашув тугаб бормоқда. "Насаф" гол уриши шарт

74. Одил Ҳамробековнинг узатган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. Фаррух Сайфиев

65. Ўйин тезкор равишда давом этмоқда.

62. ЗАРБАААААААААААААААААА! ОДИЛ ҲАМРОБЕКОВВВВВ! Рақиб жарима майдонига ёриб кирган Одил дарвозага зарба берди, тўп дарвозанинг узоқ устуни ёнидан ўтиб кетди!

60. Ўзгариш. "Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.

56.  Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олгач асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда

54. Черган ўзи ишлаган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

51. Нималар бўлмоқда? "Ал Фатҳ" тезлик билан қарши ҳужумга ўтди, Санжар Қувватов кутилмаганда хатога йўл қўйди, яхшики Шерзод Аъзамов тўпни қайтарди!

50. Фаррух Сайфиев жарима тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қийинчлик билан қайтарди!

49. ЗАРБА! Чераннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

48. Ҳисобда ортда қолаётган "Насаф" энди ҳужумга кўпроқ ўтмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ГОЛ! 1:0. Андре Монтейро жарима тўпини аниқ амалга оширди.

44. Хавфли жарима тўпи! Тўп Игорь Голбаннинг қўлига тегди, ҳакам жарима майдони чизиғи устидан жарима тўпи белгилади.

39. Ўйин бироз тенглашди. "Насаф" ҳам ҳужумларга ўтмоқда.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Мажид Ҳазази

35. ЗАРБААААААААААА! ДОНИЁР НАРЗУЛЛАЕВ. Рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди

33. ДРАГАН ЧЕРАН! БУ ҚАНАҚАСИ!!!!!!!!!!!!! Дарвозабон майдонда йиқилиб ётганида Драган дарвозага гол ура олмади! Жудаям қулай имкониятда эди!

31. ЗАРБАААААААААААААА! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

30. ОГОҲЛАНТИРИШ! Игорь Голбан

30. Майдон марказида Голбан рақибни йиқитди. 

27. БАЛЛИ САНЖАР! Мезбонларнинг ҳужумидан сўнг тўп дарвозага йўл олди, Қувватов жамоасини голдан қутқарди!

25. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Насаф"нинг ҳужуми, Сайфиев чап қанотдан жарима майдонига тўп узатди, Шораҳмедов зарба бера олмади

21. ОГОҲЛАНТИРИШ! Баҳром Абдураҳимов рақибга хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди.

19. Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ тўпни шерикларига узата олмади

18. Мезбонлар ҳужумларни кучайтиришмоқда!

17. ДАРВОЗА ТЎСИНИ! Тавфиқ Буҳаймиднинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

15. Айни вақтда Қатарда "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашуви ҳам бошланди. Сайтимизнинг бошқа саҳифасида бу ўйиннинг натижаси бериб берилмоқда.

13. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, бош билан йўлланган зарба бироз ноаниқ чиқди!

11. ЗАРБАААААААА! Нуҳ Ал Мусонинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 

9. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Драган Черан чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Дониёр Нарзуллаев тўпга ета олмади

8. Мезбонлар ҳимояда ўйнаб қарши ҳужумга ўтишмоқда. Бу хавфли...

6. ЗАРБАААААААА! НАТАН ЖУНИОР! Кучли зарбани Санжар Қувватов тўпни ушлаб қолди

3. "Насаф" илк бурчак тўпига эга бўлди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"!

- Ўйин бошлангач шу саҳифада матнли трансляция тақдим этилади.

- Бугунги учрашувда майдонга тушадиган жамоалар таркиби маълум бўлди. 
 

 

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика