Latest news

12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  2 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  3 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди? News

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди?

"Локомотив" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Сепахон" ва "Ал Наср" клублари билан ўйнайди.

Биз ҳар бир клубимизнинг гуруҳидаги рақиблари ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик. "A" гуруҳининг тўлиқ тақвимини бироз олдин тақдим этилган эди.


"Сепахон" (Эрон)

Эроннинг "Сепахон" клуби ОЧЛ-2016да Эрон чемпиони сифатида иштирок этади. Хорватиялик Игорь Штимач бошчилигидаги жамоа бу мавсумда Эрон чемпионати 13та туридан сўнг 20 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Сепахон" 5 карра Эрон чемпиони ва 4 карра Ҳафзи кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоа 2007 йилги Осиё чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Фозил Мусаев тўп тепади. Қолган икки легионер Бразилиядан - Леандро Падовани ва Лусиано Перейра.


"Ал Наср" (БАА)

БААнинг "Ал Наср" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасида БАА президенти кубоги соҳиби сифатида қатнашади. Клуб ўтган мавсум чемпионатда 5-ўринни эгаллаганди.

3 карра БАА чемпиони, 4 карра Президент кубоги соҳиби, 3 карра Федерация кубоги соҳиби ва 1 карра Араб Кўрфази кубоги соҳиби бўлган жамоани сербиялик Иван Йованович бошқариб бормоқда.
Клуб бу мавсумда 10та ўйин ўтказган жамоа 21 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Ал наср"нинг легионерлари: Жирес Кембо Экоко (Франция), Луис Хименес (Чили), Жонатан Питройпа (Буркина Фасо) ва Нилмар (Бразилия).



"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал Виҳдат" (Иордания)

Саудия Арабистони клуби ўтган мавсум мамлакат чемпионатида тўртинчи ўринни олгани учун плей-оффда ўйнайди. Жамоа бу йил 9та ўйиндан сўнг 17 очко тўплаб 4-ўринни эгаллаб турибди.

"Ал Иттиҳод" легионерлари:  Салли Мунтари (Гана), Жеймс Троици (Австралия), Лусиан Санмартен (Руминия), Гелмин Ривас (Венесуэла).

"Ал Виҳдат" Иордания чемпиони сифатида ОЧЛ плей-оффида қатнашади. Жамоа 14 карра мамлакат чемпиони, 10 карра Иордания кубоги соҳиби, 9 карра Иордания ФА кубоги соҳиби ва 12 карра Иордани Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

"Виҳдат" бу мавсумда 9та ўйиндан 19 очко тўплаб ички чемпионатда пешқадам бўлиб турибди.

Жамоада сенегаллик Эл Хожи Малик Талл ва фаластинлик Ашраф Нўъмон каби легионерлар ўйнашади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика