Latest news

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  1 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди News

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми 27 январь куни старт олади.

Албатта дастлаб плей-офф ўйинлари ўтказилади. Гуруҳ босқичи 23 февраль куни бошланади.

Кейинги йил ҳам Ўзбекистондан мусобақада 4та клуб қатнашади. "Бунёдкор" плей-оффдан курашга қўшилса "Насаф", "Локомотив" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичида ўйнайди.

Плей-оффда жами 15та клуб иштирок этади. Уларнинг 4таси гуруҳ босқичига йўл олади. Саралаш баҳсларида "Бунёдкор"нинг қатнашиши ҳақида айтиб ўтдик. Плей-оффда Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" ва Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клублари ҳам иштирок этади. "Ал Садд" сафида Хави ўйнаётганини ҳам зукко ўқувчиларимиз жуда яхши билишади.



Биринчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Қувайт - "Қувайт СК", "Ал Виҳдат"
Уммон - "Ал Оруба"
Баҳрайн - "Ал Муҳаррақ"
Ливан - "Ал Аҳад"
Сурия - "Ал Жайиш"
 
Иккинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
БАА - "Ал Шабаб"
Қатар - "Ал Садд", "Ал Жайиш"
Ироқ - "Нафт Ал Васат", "Ал Қува Ал Жавия"

Учинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Саудия Арабистони - "Ал Иттиҳод"
Эрон - "Нафт теҳрон"
Ўзбекистон - "Бунёдкор"
БАА - "Ал Жазира"


Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган 12та клуб номи маълум бўлиб улгурган:
Саудия Арабистони - "Ал Наср", "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли"
Эрон - "Сепахон", "Зоб Оҳан", "Тракторсози"
Ўзбекистон - "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив"
БАА - "Ал Айн", "Ал Наср"
Қатар - "Лаҳвия"


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика