Latest news

20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  0 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  6 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  19 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  6 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  19 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2

ОЧЛ-2016. Чорак финал қуръаси СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади News

ОЧЛ-2016. Чорак финал қуръаси СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бунда 1/4 финал жуфтликлари ҳамда кимнинг қайси санада ўйинларни ўтказиши маълум бўлади.

ОЧЛда қитъанинг кучли саккизта жамоаси қолди: "Ғарб" минтақасидан тўртта ва "Шарқ"дан тўртта. "Ғарб" - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Наср" ва "Ал Айн" (ҳар иккаласи БАА). "Шарқ" - "Шандонг Луненг", "Шанхай SIPG" (иккаласи Хитой), "Сеул" ва "Чонбук Моторс" (ҳар иккаласи Жанубий Корея).

ОЧЛ регламентига биноан "Шарқ" ва "Ғарб" клублари то финалгача бир-бирларига қарши тўқнаш келишмайди. Бундан келиб чиқадики, "Локомотив"нинг 1/4 финалдаги рақиби яна "Ғарб" минтақасидан бўлади: "Ал Жайиш", "Ал Наср" ёки "Ал Айн". Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 23-24 август, жавоб баҳслари эса 13-14 сентябрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу маросим 12:30 дан бошлаб СПОРТ каналида тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика