Latest news

07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  0 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  3 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  7 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  222 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7

ОЧЛ-2016. Бугун "Насаф" ва "Бунёдкор" ўйнайди News

ОЧЛ-2016. Бугун "Насаф" ва "Бунёдкор" ўйнайди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган дастлабки 8та ўйин бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг икки клуби бугун ўз ўйинларини ўтказади. Қаршида "Насаф" клуби Қатарнинг "Ал Жайиш" клубини қабул қилади. Дохада ўтган баҳсда Сардор Рашидов томонидан урилган гол "аждарлар"нинг мағлубиятига сабаб бўлганди. Бугунги баҳс соат 18:45да "Марказий" стадионда бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдларидан фақат ғалаба кутиб қоламиз. 

"Насаф" - "Ал Жайиш" учрашувидан олдин

"Бунёдкор" эса Эронда "Зоб Аҳан" меҳмони бўлади. Тошкентдаги учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. "Қалдирғочлар"дан ҳам албатта 3 очко кутамиз. СПОРТ телеканали берган хабарга кўра иккала баҳс ҳам жонли равишда эфирга узатилади.

"Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан


"B" гуруҳи
20:30 - "Зоб Аҳан" - "Бунёдкор"
20:30 - "Лаҳвия" - "Ал Насср"

"D" гуруҳи
18:45 - "Насаф" - "Ал Жайиш"
22:25 - "Ал Аҳли Жидда" - "Ал Айн"

"F" гуруҳи
15:30 - "Сеул" - "Шандонг Луненг"
16:00 - "Бурирам" - "Санфречче Хиросима"

"G" гуруҳи
15:00 - "Сидней" - "Поханг Стилерс"
15:30 - "Урава Ред Даймондс" - "Гуанчжоу Эвергранд"

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика