Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ОЧЛ-2015. Рақибларимиз ўйинлари ҳақида News

ОЧЛ-2015. Рақибларимиз ўйинлари ҳақида

Куни кеча Осиё қитъасидаги бир қатор мамлакатларда миллий чемпионат ўйинлари бўлиб ўтди.
"Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" клубларининг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиблари қайд этган натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олган БААнинг "Ал Айн" клуби сафарда "Банияс"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Асамоа Гьян дублга эришди, Мирослав Стох битта гол урди. "Ал Айн" 10та ўйиндан 23 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

"Банияс" - "Ал Айн" 0:3
Голлар
: А.Гьян 38, 55, М.Стох 41.
 
"Шерлар"нинг яна бир рақиби Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби сафарда "Ал Иттиҳод"дан устун келди - 1:0. "Шабаб" 12та турдан сўнг 27 очко билан 3-ўринда бормоқда.

"Ал Иттиҳод" - "Ал Шабаб" 0:1
Гол:
Абдулмажид Ал Сулаиҳим 90+5


"Локомотив"нинг рақиби "Ал Ҳилол" клуби "Ал Наср" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ҳилол" 11та учрашувда 23 очко тўплаб 4-ўринда жойлашган.

"Ал Наср" - "Ал Ҳилол" 1:0
Голлар:
Муҳаммад Ал Саҳлави 69 пенальти

"Темирйўлчилар"нинг иккинчи гуруҳдоши "Фулад" "Персеполис" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Алойс Нонг ғалаба тўпини киритди. "Фулад" 31 очко тўплаб 17та турдан сўнг мусобақа жадвалида 4-ўриндан жой олган.

"Персеполис" - "Фулад" 1:2
Голлар:
Муҳаммад Нури 43 - М.Бенгар 1 автогол, А.Нонг 72.


"Насаф"нинг рақиби Эроннинг "Тракторсози" клуби ўз майдонида "Зоб Оҳан"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Байрами ва Иранпуриан гол уришди. "Тракторсози" 31 очко билан мусобақа жадвалида 3-поғонада бормоқда.

"Тракторсози" - "Зоб Оҳан" 2:1
Голлар
: М.Байрами 31, М.Иранпуриан 83 пенальти - М.Ҳасанзода 43.

"Аждарлар"нинг гуруҳдаги яна бир рақиби БААнинг "Ал Аҳли" клуби ушбу тур ўйинини бугун сафарда "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика