Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  0 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми? News

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми?

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг дастлабки мавсумига старт берилди.

Ҳозирча Ғарб минтақасида фақат иккита ўйин ўтказилган бўлса, бугун бошқа учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қаршиликлар 2023 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида мусобақада иштирок этишади. 

"Насаф" гуруҳдаги илк ўйинини бугун Кувайтда "Кувайт" СК жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:00да старт олади. 

Мусобақа формати ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси 2 аввалги ОФК Кубогининг "меросхўри" бўлиб, бу йилдан янги номга эга бўлди. Бунгача ушбу мусобақа 20 йил давомида ОФК Кубоги номи билан аталиб келди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинган. ОЧЛ 2 клубларни икки минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Шунда Шарқ минтқасида 16та, Ғарб минтақасида ҳам 16та жамоа кураш олиб боради. 

"Насаф" Ғарб минтақасининг "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини "Кувайт СК", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн Ирбид" клубларига қарши ўтказади.

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1/8 финалда жамоалар 8та жуфтликка бўлинади ва ўйинлар уй-меҳмон тарзида кечади. Гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 12 декабрь куни 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


"Насаф"нинг тайёргарлиги ҳақида



Айни пайт Суперлигада пешқадамлик қилаётган "Насаф" бу ўйинга яхши кайфиятда етиб келди. Жамоа Суперлиганинг охирги 4та ўйинида фақат ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Тўплар нисбати 7-0. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Насаф" Кувайтга Тошкент - Доҳа - Кувайт йўналиши бўйлаб 16 сентябрь куни етиб борди ва икки бор машғулот ўтказишга улгурди. Кеча бўлиб ўтган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қизиқ беллашув кутаётганини билдирди. 


"Кувайт СК" ҳақида 



Бу жамоа Кувайтнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Айтиш мумкинки, "Кувайт СК" бу Кувайтнинг "Пахтакор"и - яъни халқ жамоаси. "Кувайт СК" шу пайтгача 19 марта мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари 50дан зиёд турли совринлари бор. Жамоа бунгача 3 марта ОФК Кубогида зафар қучган - 2009, 2012 ва 2013 йилларда.

"Кувайт СК" мамлакатдаги энг ёши катта жамоа ҳисобланади: 1960 йилда ташкил топган. Жамоанинг ҳозирги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, "Кувайт СК" бунгача ички чемпионатда 4та учрашувда майдонга тушиб, барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати 14-1. Дарвоқе бу жамоа ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этиш учун плей-оффда Баҳрайннинг "Ал Аҳли" клубидан устун келди.

Клуб бош мураббийи 50 ёшли черногориялик Небойса Йовович ҳисобланади. Қизиғи, мураббийнинг исми қулоққа русча "не бойся", яъни "қўрқма" деган сўзга ўхшаб эшитиларкан. Лекин қўрқишга ҳожат йўқ, "Ал Виҳдат" Қаршига келиб 1:5 ҳисобида енгилганида ҳам жамоа бош мураббийи шу киши эди. 


Х.Холиқов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика