Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ОЧЛ-2. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли "Ал Ҳуссейн"га имкониятни бой берди News

ОЧЛ-2. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли "Ал Ҳуссейн"га имкониятни бой берди

ОЧЛ-2 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳуссейн" — "Насаф" учрашуви якунланди.

ОЧЛ-2

"D" гуруҳи, 3-тур

23.10.2024, 21:00

"Ал Ҳуссейн" (Иордания) - "Насаф" 2:1

Бош ҳакам: Пранжал (Ҳиндистон)

Голлар: Ареф Ҳаитам (87, 90+1), Виктор Да Силва (90+5).

"Ал Ҳуссейн": 1.Язид Абдулла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 8.Ража Аед Ҳасан (23.Аҳмад Ҳайкал, 81), 9.Абдаллаҳ Моҳаннад Алаттар (99.Абду Азиз Ндиайе, 69), 13.Маҳмуд Ал Марди (90.Резиқ Муҳаммад Баниҳани, 87), 15.Саед Аҳмад Ал Росан, 17.Адҳам Муҳаммад Ал Қураиши, 24.Эҳсан Ҳаддад (77.Ареф Ҳаитам, 69), 36.Абдулжалел Ажагун, 88.Итало Энрике Силва, 98.Юсуф Абу Жалбуш.

Захира: 22.Маҳмуд Раед Ал Кавамлеҳ, 5.Али Аҳмад Ҳажаби, 7.Муҳаммад Ратиб Ал Дауд, 10.Восим Восеф Ал Риялат, 11.Сиеф Аддин Дарвиш, 16.Мажди Аҳмад Аттар, 19.Анас Бани-Ёсин, 21.Салим Амер Обеид.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4.Дилшод Комилов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Мухитдинов (21.Дониёр Нарзуллаев, 90), 23.Куач Юэл (20.Виктор Да Силва, 46), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (22.Игорь Голбан, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (70.Жамбули Жигаури, 70), 88.Марко Станоевич (6.Мурод Раҳматов, 46).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 24.Сардорбек Баҳромов, 44.Шаҳзод Акрамов.

Огоҳлантириш: Марко Станоевич (13).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. ГОЛ! Виктор Да Силва ҳисобни қисқартирди! Жарима майдони ичида Нарзуллаевнинг пасидан сўнг бразилиялик ҳужумчи деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди!

90+1. ГОЛ! Ал Ҳаитан яна "Насаф" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобдаги фарқни оширди. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган рақиб ҳужумчиси Комиловни алдаб ўтиб, дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Зарба! Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Жигаури бош билан зарба йўллади, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

87. ГОЛ. Ҳаитан ҳисобни очди. "Ал Ҳуссейн" ҳужумчиси бир ҳаракат билан икки ҳимоячини чалғитди ва чап оёқда дарвозани ишғол қилди.

86. Муҳиддиновнинг узатмаси зарба билан якунланди, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.

85. Абдихолиқовга нисбатан фол ишлатилди. "Насаф"да яна бир стандарт юзага келди.

81. Хавфли вазият! Ал Марди рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди, аммо зарба йўллашга улгурмади, Султонмуродов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

78. Хавфли вазият! Ҳаитам чап оёқда кучли зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

78. Насруллаевнинг навбатдаги узатмасини яна Язид Абдулла ушлаб олди.

73. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини мезбонлар дарвозабони эгаллаб олди.

70. "Насаф"да ўзгариш: Жигаури Бозоровни алмаштирди.

69. "Ал Ҳуссейн" икки ўзгариш амалга оширди.

68. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, йўналишини ўзгартирди.

67. Абдихолиқовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Насаф"да стандарт вазият юзага келди.

64. Майдон марказида мезбонлар томонидан фол ишлатилди.

57. Хавфли вазият! Абдихолиқов жарима майдони ичида чап оёқда дарвозабон томон зарба йўллади, Язид Абдулла тўпни қайтарди. 

55. Зарба! Меҳмонлардаги саросимадан фойдаланган Ал Марди жарима майдони чизиғида хавфли айланма зарба йўллади, Неъматов яна ўз маҳоратини намойиш этди.

54. Мезбонлар томонидан узатилган тўпни Султонмуродов ўз дарвозасига тўғрилаб қўйишига бир баҳя қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

Тайм якунланди.

45+4. Ўнг қанотдан узатилган тўп Ал Мардининг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Муҳаммадиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

44. Насибнинг олисдан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

40. Зарба! "Насаф" футболчиларининг оддий вазиятдаги қўпол хаатосидан сўнг мезбонлар навбатдаги зарбани йўллади, аммо яна аниқлик етишмади.

34. Муҳиддиновнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

34. Зарба! Ал Мардининг зарбасини Неъматов қайтарди. 

27. Хавфли вазият! Мезбонлар ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Комиловнинг пасидан сўнг Неъматов тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди, сўнгра бўш дарвозага тўпни тепишга тайёр турган рақиб ҳужумчиси оёқлари остидан тўпни қўли билан уриб юборди. Қайтган тўпга эса "Ал Ҳуссайн"нинг бошқа футболчиси ноаниқ зарба йўллади.

23. Хавфли вазият! Мезбонлар томонидан йўлланган айланма зарбани Неъматов қайтарди.

20. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Комилов бош билан зарба йўллади, бироқ бироз аниқлик етишмади.

18. Муҳаммадиев рақиб майдонида фол содир этди.

13. Станоевич илк қоидабузарлигидаёқ ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

11. Дастлаб Насруллаев, сўнгра Бозоров чап қанотдан олдинга юриш қилди, биринчи узатмани мезбон ҳимоячилар қайтарган бўлса, иккинчисида тўп "Насаф" футболчисидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

7. Хавфли вазият! Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини рақиб сардори қийинчилик билан қайтарди ва тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди. 

2. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этди, аммо самарасиз якунланди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Ал Ҳуссейн" сариқ-қора, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика