Latest news

09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  0 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  1 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади News

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларидан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтади.
Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонида ўзига хос дербилар кузатилса, Хитойда “Гуангжу Эвергранд” Япониянинг “Серезо Оска” клубини қабул қилади. Баҳслар якунига етгач, сайтимиз орқали чорак финалга кимлар чиққани ҳақида маълумот берамиз.

15:30. “Поханг Стилерс” – “Чонбук Хюндай”
Жанубий Корея дербисининг иккинчи қисми. Биринчи қисмда “Поханг Стилерс” 2:1 ҳисобида ютиб кетган. Шундай экан, жавоб учрашувидан олдин шу жамоанинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Ҳар ҳолда уйда деворлар ҳам ёрдам беради.



17:00. “Гуангжу Эвергранд” – “Серезо Осака”
Биринчи ўйинда “Гуангжу” сафардан йирик 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Фақат мўъжизагина “Серезо Осака”ни кейинги босқичга етаклай олади. Бугунги баҳсда “Серезо” футболчиси Диего Форлан майдонга туша олмайди.



21:00. “Ал Айн” – “Ал Жазира”
БААнинг иккита клуби шу босқичда тўқнаш келди. Бугунги ўйиндан кейин кимдир мусобани тарк этади. Бу “Ал Айн” бўладими ёки “Ал Жазира”ми, буни энди вақт кўрсатади. Дастлабки баҳсда “Ал Айн” сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.



22:45. “Ал Шабаб” – “Ал Иттиҳод”
Бу эса Саудия Арабистони дербиси. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда “Ал Иттиҳод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча кичик устунлик “сариқ-қоралар” томонида. Аммо “Ал Шабаб” ўз уйида бор кучини намойиш этса керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика