Latest news

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  0 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  3 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

ОЧЛ. 1-тур олдидан Саудия клублари ғалаба қозона олишмади News

ОЧЛ. 1-тур олдидан Саудия клублари ғалаба қозона олишмади

23-24 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

ОЧЛ тақимига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала клуби 1-турда Саудия Арабистони жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Хусусан "Локомотив" ва "Пахтакор" ўз майдонларида "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"ни қабул қилишса, "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда мос равишда "Ал Наср" ҳамда "Ал Аҳли"га қарши баҳс олиб боришади.

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал Иттиҳод" кеча Саудия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида майдонга тушиб, ўз майдонида "Қуадисия" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ал Иттиҳод" таркибида Абдулфаттоҳ Асири гол муаллифи бўлди. "Пахтакор" рақиби "Ал Ҳилол" эса сафарда "Таавон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шунингдек, бу турда "Ал Наср" билан "Ал Аҳли" ўзаро баҳс олиб боришди. Бу ўйинда ҳам 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Мазкур беллашувда "Ал Наср"дан Маркиньос Габриел ва "Ал Аҳли"дан Маркиньо гол уришди. Саудия чемпионатининг 17-тур учрашувларидан сўнг "Ал Ҳилол" 40 очко билан биринчи ўринда боряпти. "Ал Аҳли" 39, "Ал Иттиҳод" эса 36 очко билан иккинчи-учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. 6-ўринда бораётган "Ал Наср" ҳисобида эса 23 очко мавжуд.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика