Latest news

15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  3 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  1 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  11 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  5 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда News

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ғолиб ярим финалга чиқади ва Олимпиада йўлланмаси сари навбатдаги қадамни ташлайди. Мағлуб уйга қайтади.

Uzbekistan U23

AFC U23 Asian Cup Final Stage . Round Quarter Finals

26/04/2024, 20:00

0
:
2
Finished

Saudi Arabia U23

45'
90'

2 йил олдин саудияликлар бизни финалда мағлуб этишганди. Бу сафар имкон бермай ютиш навбати бизники. Тошкентда ўтган ўша финалда бугунги рақибларимизнинг у пайтдаги авлоди биздан кучли эди. Буни тан олиш керак. Шунга қарамай, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, ўйин бўйича кучли бўлиб турган, камига 2 ёш катта бўлган саудияликлар қай тариқа вақт чўзишгани кўпчиликнинг хотирасида кечагидек турган бўлса керак.

Ҳозирги олимпия терма жамоамиз футболчилари Саудия Арабистонига қарши қандай "настрой" қилишларини яхши биламан. Уларга қўшимча мотивация шарт эмас бу ўйинда. Рақиб Саудия эканлигининг ўзи асосий мотивация йигитларга.

Тимур Кападзе иккита деярли тенг таркиб йиға олди ва ҳар бир баҳсда ротацияга қўл уриб келмоқда. Бугун ҳам олдинги бирор баҳсда тушмаган 11талик тушса ажабланмайман. Менда олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқишига бу қадар катта ишонч олдин бўлмаган. Бу жамоа Париж йўлланмасини қўлга киритишига тўла ишоняпман.

Бу йигитлар майдонда оч бўри каби ҳаракатланишмоқда. Кувайтлик ҳамкасбим билан суҳбатлашганимда бизнинг жамоа ўйинчилари ҳақида қони қайноқ футболчилар экан деди. Айнан шундай.


Бугун шунингдек Ўзбекистон футзал терма жамоасини ҳам жуда катта тўқнашув кутиб турибди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё гранди Эронга қарши ярим финал баҳсида паркетга чиқишади. Мураббийимиз биз Таиландга чемпион бўлиш учун келдик деганди. Форсларда ҳам биз каби авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Уларга қарши Жаҳон чемпионати доирасидаги охирги ўйинимиз ҳамма ёдида бўлса керак. Мундиаллар тарихидаги энг зўр ўйинлардан бири ўтказиб берилганди ўшанда ва Эрон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзалчиларимиз доим курашувчанлиги билан ажралиб туришган ва бугун ҳам кучли рақибга қарши ғалаба учун курашиш йўлида уларга куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз ва Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад ва зафар ёр бўлсин! Ўзим эса Доҳада олимпиячиларимиз ўйинида бўламан. Олға, Ўзбекистон!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика