"Обод": Ёшларимизда ғалаба, асосий таркиб бугун бошлайди
30 aug 2017 10:58
News
"Обод": Ёшларимизда ғалаба, асосий таркиб бугун бошлайди
6-7 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур беллашувлар "Обод" ва ТТЙМИ майдонларида бўлиб ўтади. 20-тур ўйинига тайёргарликни 28 августдан бошлаган Воҳид Холбоев бошчилигидаги ёшларимиз кеча Абдумажид Тоиров мураббийлигидаги "Бунёдкор" академияси жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва 8:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёшларимиз "Сўғдиёна" билан бўладиган беллашувга қадар яна бир ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Бу сафар рақиб "Пахтакор" ўринбосарлари бўлади. Ўйин 1 сентябрга белгиланган.
Андрей Демченко устозлик қилаётган асосий таркиб аъзолари бугундан навбатдаги тур баҳсига тайёргарликни бошлайди. Бош жамоамиз ҳам 7 сентябрь кунги беллашувга қадар назорат баҳсида майдонга тушади. 3 сентябрь куни "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган ўйинда "Пахтакор" билан куч синашилади. Учрашув 18:00да старт олади.

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments