“Обод” таркибида ёш футболчилар кўрикдан ўтмоқда
26 dec 2016 16:59
News
“Обод” таркибида ёш футболчилар кўрикдан ўтмоқда
Куни кеча Тошкентнинг “Обод” жамоаси ўз базасида янги мавсум учун тайёргарлик кўрмоқда.
Кунига икки маҳал машғулот ўтказаётган “Обод” эрталаб жисмоний ҳолатга эътибор қаратаётган бўлса кечги пайт тўплар билан ишламоқда. Таъкидлаш керакки, жамоада бир қатор янги ёш футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Хусусан биринчи лига аъзоси “Нбу-Осиё” клубида ҳаракат қилган Аббос Пўлатов ва Миршоҳид Олимов “Обод” машғулотларида иштирок этишмоқда. Бироз бетоб бўлиб қолгани сабабли Шоҳруз Норхонов ва Анвар Раҳимов кечаги машғулотда иштирок эта олишмади. Ушбу икки футболчи навбатдаги машғулотда иштирок этиши кутилмоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments