Latest news

22:33Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  1 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  11 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  65 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  8 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  3 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди News

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди

9 апрель куни “Обод” клуби Ўзбекистон ХXV миллий чемпионатининг 4-тур ўйинлари доирасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, олий лиганинг янги вакили “Обод” мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида чиройли ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда. Тўғри, жамоа ҳали миллий чемпионатда ғалаба қозонганича йўқ. Бироқ, “обод”чилар ўйинида маъно ва мазмун борлигини мухлису-мутахассислар эътироф этишяпти. Бу эса эртанги ўйин олдидан мухлислар қалбида ижобий натижага умид уйғотмоқда. Бироқ, жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган навоийликлар ҳам ғолибона одимини давом эттиришдан умидвор. Шундай экан, шанба куни ишқибозлар “ЖАР” стадионида ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ.

Профессионализм сари дадил одимлаётган “Обод” жамоаси ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда бўлажак ўйинга чипталар сотувини йўлга қўйди. “Обод” – “Қизилқум” баҳсини бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар 8 апрелдан чипталарни “ЖАР” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар баҳоси 7 мингдан 15 минг сўмгача қилиб белгиланган. Шошилинг, чипталар чекланган миқдорда!

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати. 4-тур.
“ЖАР” стадиони. 9 апрель, 16:00
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Лутфулин (барчаси Тошкент шаҳридан)
Назоратчи ҳакам: Р.Серазетдинов (Тошкент)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика