Latest news

13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  23

«Обод» ўз мухлисларини «Қизилқум» билан ўйинга чорлайди News

«Обод» ўз мухлисларини «Қизилқум» билан ўйинга чорлайди

9-11 апрель кунлари олий лига жамоалари Ўзбекистон ХXV миллий чемпионатида 4-тур ўйинларини ўтказишади.

“Обод” жамоаси 9 апрель куни жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Мазкур учрашув соат 16:00да пойтахтимиздаги “ЖАР” стадионида бошланади.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бугун 4-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра “Обод” – “Қизилқум” учрашувини миллатимиз фахри, ФИФА рефериси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда доимий шериклари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками сифатида Р.Лутфулин қайд этилган. Назоратчи ҳакам – Радик Серазетдинов.

“Обод” – “Қизилқум” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги ёшлар лигаси ўйинига 8 апрель куни “Обод” стадионида соат 16:00да старт берилади.

Эслатма: “Обод” – “Қизилқум” жамоалари учрашувига кириш бепул.

4-тур. 9 апрель
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Лутфулин (барчаси Тошкент шаҳридан)
Назоратчи ҳакам: Р.Серазетдинов (Тошкент)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика