Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

"Обод": Ўринбосарлар ютқазди, бугун асосий таркиб ўйнайди News

"Обод": Ўринбосарлар ютқазди, бугун асосий таркиб ўйнайди

Хабар берганимиздек, олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган жамоаларимиз назорат учрашувларида майдонга тушмоқда.

Кеча Воҳид Холбоев мураббийлигидаги ўринбосарларимиз "Жар" стадионининг машғулот майдонида "Пахтакор" ёшлар таркибига қарши майдонга чиқди. Беллашувнинг биринчи бўлими анча қизиқарли кечди. Бош мураббий Воҳид Холбоев дастлабки дақиқаларда ўринбосарларнинг асосий таркибига имконият берди. Ҳужумкор руҳда ўтган бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Танаффусдан сўнг таркиб деярли янгиланди. Ўз-ўзидан бу жамоанинг ўйинига таъсир қилди. Натижада иккинчи бўлим ёш "шерлар"нинг яққол устунлигида ўтди ва ҳисобга мос равишда 4:1 кўринишини олди.

Бугун "Жар" стадионининг асосий майдонида ҳар иккала клубнинг асосий таркиблари ўзаро назорат баҳсида майдонга тушади. Ўйин 18:00да старт олади.

Назорат учрашуви
ПАХТАКОР (ўринбосарлар) - ОБОД (ўринбосарлар) - 4:1 (1:1)
2 сентябрь. Тошкент. "Жар" майдони.
Бош ҳакам
: Дмитрий Клепиков.
"Обод": Убайдулла Иноятуллаев (Исломбек Юсуфжонов; Мирсодиқ Маҳаматов), Фарҳод Мираҳматов (Артур Шапран), Муҳаммад Комилов (Фарҳод Маҳамаджонов), Ислом Исмоилов (Шердор Тўхтасинов), Иброҳим Абдуллаев (Аббос Саидкаримов), Аббос Исроилов (Ҳожиакбар Аҳмаджонов), Дилмурод Жўрабоев, Жаҳонгир Омонов (Жаҳонгир Сакиев), Дониёр Ёқубжонов, Отабек Пардабоев (Исмоил Жасурхўжа), Миржаҳон Мираҳмадов (Камрон Дўстмуҳамедов).
Голлар: Фарҳод Мираҳматов - Собит Синдаров, Беҳруз Саъдуллаев, Асад Собиржонов, Маҳмуд Қудратуллаев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика