Latest news

09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  0 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  3 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  6 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  15 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0

“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ News

“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ

Иккинчи давранинг дастлабки турида “Навбаҳор” Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлади.

Рақибларнинг Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасидаги илк ўйиини 2016 йилги мавсумга тўғри келган. 2016 йилнинг 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган илк ўйинда футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. Умумий ҳисобда шу кунга қадар ўзаро учта ўйин ўтказилган. Жамоамиз ҳисобида иккита ғалаба мавжуд. Тошкентликлар эса ўтган йили “Навбаҳор”дан устун келиш орқали илк ғалабани тантана қилишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 4:5, “Обод” фойдасига.

Давралар оралиғида “Обод” жамоаси иккинчи даврадан ўрин олган ўйинларни ўтказмаслиги мумкин деган хабарлар тарқалганди. Гарчи клуб тарқатилган бўлсада, бу борада расмий маълумот чиқмади. Иккинчи давра бошланишига саноқли кунлар қолгандагина “Обод”ни чемпионатни давом эттириши маълум қилинди. Янги ҳомийга эга бўлган жамоани иккинчи даврага қай тарзда тайёргарлик кўрганлиги ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Бир қатор асосий футболчиларидан айрилган жамоани таркибини қай тарзда кўриниш олишини тахмин қилиш ҳам мушкул. Биздаги маълумотларга кўра “Обод” “Бунёдкор” жамоасидан бир қатор ёш футболчиларни ижарага олган. Бундан ташқари жамоа сафига украиналик легионерларни қўшилиши ҳам кутилганди. Улар орасида 2016 йилги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган Владислав Павленко ҳам бўлиши мумкин. Павленко биринчи даврани Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказганди. Шунингдек, бугунги учрашувда “Обод” таркибида биринчи даврада “Навбаҳор”да шарафини ҳимоя қилган Тимур Толипов ҳам майдонга тушиши мумкин.

“Обод” – “Навбаҳор” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида соат 17.30да бошланади. Ўйинни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижалари қуйидагича
2016 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (2:1).
Голлар
: А.Баҳриддинов (27-пен.), Д.Жабборов (32) – П.Соломин (44)

“Обод” – “Навбаҳор” – 3:0 (1:0).
Голлар
: Т.Ҳакимов (5), Ш.Норхонов (69-пен.,89).

2017 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (1:0).
Голлар
: М.Ғофуров (15), Ғ.Комилов (50) – Н.Ҳаипов (90+1).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика