Latest news

16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3

"Обод" мураббийи: "Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий" News

"Обод" мураббийи: "Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий"

Ёшлар Биринчилигининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Обод" учрашувида ўринбосарларимиз иродали ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдан кейин биз ёшларимиз устози Вячеслав Тигайнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, жамоадаги камчиликлар яққол кўринди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида пала-партишлик кузатилди, аммо бундан мезбонлар фойдалана олишмади. Аслида буни тўғри тушуниш керак. Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий. Майдон эгалари ҳам ғалаба учун ўйнайди ва ўз-ўзидан босим бўлади. Мени хурсанд қилгани шу бўлдики, шогирдларим бугун ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда қанот ҳимоячимизнинг хатосидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсакда, йигитлар қўлларини туширгани йўқ.

Қолаверса, танаффусда амалга оширган ўзгаришларимиз ҳам ўз самарасини берди, деб бемалол айта оламан. Майдонга тушган футболчилар ўйинимизни ўзгартиришди, кучайтириш, десам муболаға бўлмайди. Натижада аввалига ҳисобни тенглаштирдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса, жуда муҳим голни урдик. Ҳимоячимиз керакли вақтда жарима майдони ичида пайдо бўлди ва ғалаба тўпини киритди, - дейди Тигай. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика