Latest news

19:10Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 19:02Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  4

"Обод": Машғулотлар тугади, эртага ўйин News

"Обод": Машғулотлар тугади, эртага ўйин

Tags :  Обод
"Обод"нинг янги мавсумга тайёргарлигининг биринчи босқичи якунланди.

21 декабрь куни бошланган машғулотларда 25 нафардан зиёд футболчи иштирок этди. Ўйинчилар орасида кўрикдан ўтаётгани ҳам бор. Хусусан, Акмал Турсунбоев, Шерзод Жалилов, Анвар Раҳимов, Суннатилла Абдуллажонов, Аббос Набиев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов, Суннат Эрматов кўрикда бўлди. Машғулотлар режа асосида кунига бир ва икки маҳалдан олиб борилди. Шамоллаб қолгани боис, Анвар Раҳимов ва Шоҳруз Норхонов уч кун машғулотларда иштирок эта олмади. Ҳар иккала футболчи ҳам бугун ўтказилган сўнгги машғулотларда сафга қўшилишди.

Эртага жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушишади. Баҳс "Обод" майдонида бўлиб ўтади. Беллашув 10:30да бошланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. Жамоа январь ойининг 3-санасидан бошлаб тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришади. Машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика