Latest news

01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  0 01:40Европа лигаси. "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратмоқда (онлайн ҳисоб)  45 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди News

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди

Кеча олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Обод" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ўйинда "Пахтакор" 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Эътиборли томони олий лига дебютанти бўлган "Обод" клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов пенальтидан гол ура олмади. Учрашувнинг 67-дақиқасида Норхоновнинг 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Никита Рибкин қайтаришга эришди. 

Қизиғи "Обод" футболчилари бу мавсумда жами тўрт марта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва умуман гол ура олишмади. 9-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда Павел Соломиннинг "нуқта"дан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолганди. 11-турда "Машъал" билан баҳсда эса Санжар Тўрақулов ва Шерзод Жалилов 11 метрли жарима зарбасидан сўнг гол ура олишмаганди.

Шундай қилиб, 4 марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган тошкентликлар уларнинг ҳеч биридан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чемпионати антирекордини қайд этишди.

Маълумот учун, "Обод" дарвозасига 6 марта пенальти белгиланган ва уларнинг 5таси гол билан тугаган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика