Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона” News

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона”

Кеча олий лига 11-туридан ўрин олган “Обод” – “Динамо” (3:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсдан сўнг иккала жамоа футболчилари махсус “микс – зона”да  ўйин ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Жавоҳир Қаҳрамонов

“Обод” клубида аввал тўп тепганман. Ушбу жамоадаги футболчиларни ўйин услубини билардим. Ушбу баҳсда омад “Обод” жамоасига кулиб боқди. Ўзимизнинг ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3та гол олиб чиқдик. Кейинги учрашувларда ушбу хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Жавоҳир Қаҳрамонов


Санжар Риҳсибоев

“Динамо” жамоасига қарши қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз уйимизда ғалабага эришдик. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. “Динамо” яхши шаклланган жамоа. Уларда 10 киши ҳужумга ўтса 10 киши ҳимояга қайтада. Жамоавий ўйин яхши ҳисобига улар кучли ўйин кўрсатади. Машғулотлар пайтида бош мураббийимиз кўрсатган тактикани ўйин пайтида амалга оширдик ва бу нарса бизга иш берди. Биз жамоавий ўйин эвазига ғалабани қўлга киритдик. Учрашувда 3:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда бироз хотиржамликка берилдик ва шуни эвазига ўз дарвозамиздан 1та тўп олиб чиқдик. Бундан кейинги ўйинларда мана шу хатойимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Санжар Рихсибоев


Шохруз Норхонов

“Биз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни яратган бўлсакда бироз омадимиз келмади. Иккинчи бўлимда мураббийимиз кўрсатмалари билан майдонда тўп тепдик. Учрашувда жамоадошим ҳисобни очганидан кейин ҳужум қилишга берилиб кетдик. “Динамо” ҳимоячиларининг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаландик ва уларнинг дарвозасига 3та тўп киритдик. “Динамо”га қарши ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилмаган бўлсамда ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Жамоадошим Санжар Риҳсибоев ушбу учрашувда жуда ҳам чиройли ўйин кўрсатди ва гол урди. Жамоамиз сардори Анвар ака Ғофуров ҳам яхши ҳаракат қилди. Умуман “Динамо”га қарши баҳсда барча жамоадошларим зўр ўйин кўрсатишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман”, - дейди Шохруз Норхонов



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика