Latest news

17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  2 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  58 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  13 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас” News

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас”

Ҳозиргача 12 очко жамғариб турнир жадвалининг 13-поғонасини банд этиб турган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил жуда суст иштирок этмоқда.
 Бунинг натижасида клуб жорий мавсум аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Кетма-кет омадсизликлардан сўнг, жамоа раҳбарлари бошқарув постига янги мурабббий олиб келиши борасида гаплар урчий бошлади.

Championat.asia бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб раҳбари Облаёр Расуловга мурожаат қилди.


- Охирги пайтларда, “Шўртан”нинг олий лигада “жон сақлаб” қолиши сўроқ остида турибди. Боиси жамоанинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнига хавас қилиб бўлмайди.

- Тўғри, бу йилги иштирокимиз мухлислар кутганидек бўлмаяпти. Лекин кучлилар сафида қолиш учун, қўлдан келган барча ишни қилмоқдамиз. Ва бу ҳаракатларимизни мавсум сўнггига қадар тўхтатиб қўймаймиз. “Бунёдкор” билан ўз майдонимизда кечган баҳсда дуранг қайд этдик. Қайсидир маънода пешқадамдан очко олиш ҳам қониқарли натижадир. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилди.  

- Мухлислар орасида “Шўртан”га янги мураббий келиши хусусида гаплар юрибди. Номзодларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг юртимизда ўз ўрнига эга эканлигини билиш мумкин. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Йўқ, бу шунчаки миш-миш. Биз бу борада Зоир Тўрақуловга мавсум сўнггига қадар имконият берамиз. Ўйлайманки мураббий, вазифани бажариш учун, ўз ишига сидқидилдан ёндошади ва ишончни оқлайди.

- “Шўртан”нинг элитада қолиши учун яна қандайдир чоралар кўрилаётган бўлса керак?

- Албатта, жамоа юртимизда ўз ўрнига эга. Уни кучлилар сафида олиб қолиш учун барчасини қиляпмиз. Олдинда яна 8та ўйин турибди. Демоқчиманки, олий лигада қолиш учун имконият бор. Шундай экан мавсум поёнига қадар курашамиз.

Жаҳонгир Мирзо суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика